Қозоғистоннинг 6 та вилоятида йўллар ёпилди
Бунга кучли бўрон сабаб бўлган.

Об-ҳаво шароитининг кескин ёмонлашиши — қор бўрони, қор ёғиши ва шамол тезлиги секундига 23-28 метрга етиши сабали Остона шаҳар Фавқулодда вазиятлар департаменти пойтахт аҳолиси ва меҳмонларига шаҳар ташқарисига чиқмасликни тавсия қилди.
Айни пайтда 6 та вилоятдаги республика аҳамиятидаги йўлларнинг 15 та қисмида ҳаракатланишга чеклов жорий этилган.
Чеклов барча турдаги автотранспорт воситаларига (нолдан паст ҳароратларда ёмғир, муз, шамол) тааллуқлидир. Ҳозирда республика аҳамиятига молик йўлларда 252 бирлик техника ва 429 киши фойдаланилмоқда.







