Саида Мирзиёева ўзбекистонликларни Янги йил билан табриклади
"Янги йилнинг ҳар куни ўзаро англашув, меҳр-муҳаббат, ҳаётимиздаги энг олий неъмат - оилага таянч бўлиш нақадар муҳимлигини эслатиб турсин", дейилади табрикда.

Ўзбекистон Президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева ўзбекистонликларни Янги йил байрами билан табриклади. Табрик матни унинг расмий телеграм-каналида эълон қилинди.
"Янги йил – оила даврасида нишонланадиган энг муҳим байрамлардан бири. Бу айём бизга болалик давримизни, янги йил мўъжизасини интизорлик билан кутганимизни, қор ўйнаганларимизни, ўша пайтлардаги сеҳрли лаҳзаларни эслатади. Биз Қорбобога ишонган, қорхатлар ёзган, бир-биримизга янги йил омадли келишини тилаган дамларимиз…
Менинг сизларга тилагим – оилангиз барча ташвишлардан ҳимоя қилувчи ишончли қўрғонингиз бўлсин. Янги йилнинг ҳар куни ўзаро англашув, меҳр-муҳаббат, ҳаётимиздаги энг олий неъмат - оилага таянч бўлиш нақадар муҳимлигини эслатиб турсин.
Фарзандлар кулгиси хонадонингиз файзи бўлсин, ўйлаган барча ниятларингиз эса рўёбга чиқсин", дейилади табрикда.







