Хитойда уй ҳайвонларида пластик жарроҳлик ўтказилмоқда
У икки босқичда амалга оширилади.

Хитойда уй ҳайвонлари учун пластик жарроҳликнинг янги тури пайдо бўлди.
Энди уй ҳайвонлари эгалари жониворларнинг қулоқлари шакли машҳур мультфильмдаги Микки Мауснинг қулоқларига ўхшаш бўлиши учун пластик жарроҳларга мурожаат қилишмоқда.
Бу жараён икки қисмдан иборат. Биринчи босқичда қулоқларни кесиш ва керакли шаклга келтириш учун жарроҳлик жараёни амалга оширилади.
Кейинги босқич қулоқларнинг тик ҳолатида бўлишини таъминлашни ўз ичига олади, бу 20 кундан 60 кунгача давом этиши мумкин.





