2023 йил Ер аҳолиси 66 миллионга кўпайди
Қайд этилишича, бу янги энг юқори кўрсаткич.

Ўтган 2023 йилда дунё аҳолиси сони янги энг юқори кўрсаткич — 8,073 миллиард кишига етди.
БМТ маълумотларига кўра, дунё аҳолиси 1965 йилдан 1970 йилгача энг юқори ўсиш натижаларини қайд этган, шундан кейин ўсиш деярли икки баравар камайган.
АҚШ аҳолини рўйхатга олиш бюроси тахминига кўра, аҳоли сони 9 миллиардга етиш учун камида 14 йил, 10 миллиардга эришиш учун тахминан 16,4 йил керак бўлади.







