Дания қироличаси тахтдан воз кечди
У ҳукмронликни ўғлига топширмоқда.

Дания қироличаси Маргрете II тахтдан воз кечди. У бу ҳақда Янги йил табриги вақтида эълон қилди.
Маргрете II 2024 йил 14 январда тахтдан расман кетади. 83 ёшли қиролича тахтни ўз ўғли валиаҳд шаҳзода Фредерикга ўтказади.
Маълумот учун, Қиролича Маргрете II 1972 йил 14 январда отаси қирол Фредерик IX вафотидан сўнг тахтга ўтирганди. Тож кийиш пайтида у 31 ёшда бўлган. Маргрете II айни пайтда ҳаёт бўлган европалик монархлар ичида энг узоқ – 50 йилдан ортиқ ҳукмронлик қилган қиролича ҳисобланади.







