Ўзбекистон

Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидалари ишлаб чиқилди

Умумжаҳон почта иттифоқининг бланклари ва ҳужжатлари фақат миллий оператор томонидан фойдаланилиши мумкин.

Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидалари ишлаб чиқилди

Ўзбекистон рақамли технологиялар вазирининг “Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи лойиҳаси эълон қилинди.

 

Қоидалар Умумжаҳон почта иттифоқи ҳужжатлари, Ўзбекистоннинг "Почта алоқаси тўғрисида"ги, "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги, "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ почта алоқаси хизматларини кўрсатувчи почта алоқаси операторлари, провайдерлари ва бу хизматлардан фойдаланувчилар ўртасидаги муносабатларни тартибга солади.

 

Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш тартибини, почта алоқаси операторлари, провайдерлари ҳамда фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди.

 

Почта алоқаси операторлари ва провайдерлари почта алоқаси хизматларини (почта, курерлик жўнатмаларини қабул қилиш, қайта ишлаш, ташиш ва етказиб бериш) кўрсатиш бўйича фаолиятни Умумжаҳон почта иттифоқи ҳужжатлари, Ўзбекистон қонунчилиги ва бу қоидалар асосида амалга оширади.

 

Почта алоқаси миллий оператори мамлакат ҳудудида Умумжаҳон почта иттифоқи ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистоннинг мажбуриятларини бажариш бўйича тайинланган почта оператори мақомига эга.

 

Умумжаҳон почта иттифоқининг бланклари ва ҳужжатлари фақат миллий оператор томонидан фойдаланилиши мумкин.

 

Миллий оператор оддий хатларни, почта варақчаларини ва пул маблағларининг почта ўтказмаларини, давлат органлари ва ташкилотларининг электрон почта жўнатмаларининг Ягона миллий тизими орқали жўнатилган ёзма хат-хабарларини, билдиришномаларини, чақирув қоғозларини ва бошқа юридик аҳамиятга эга ҳужжатларини етказиб бериш (топшириш) бўйича почта хизматларини кўрсатишда мутлақ ҳуқуқига эга.

 

Миллий операторга Ўзбекистон бутун ҳудудида универсал почта хизматларини мажбурий равишда кўрсатиш бўйича вазифалар юклатилади.

 

Почта алоқаси операторлари ва провайдерларининг ҳуқуқлари:

 

  • ўзларига тегишли автотранспорт воситаларидан, шунингдек юридик ва жисмоний шахсларга тегишли, махсус фарқлаш белгиларига эга бўлган транспорт воситаларидан шартнома асосида фойдаланади;

  • белгиланган тартибда тасдиқланган почта нормативларини ҳисобга олган ҳолда, почта алоқаси объектлари томонидан кўрсатиладиган почта алоқаси хизматлари рўйхатини мустақил равишда белгилайди;

  • қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ фаолиятнинг бошқа турларини амалга оширади.

 

Почта жўнатмаларини тезлаштирилган почта режимида қабул қилиш жойида, кўринадиган ва фойдаланувчилар учун қулай жойда халқаро тезкор почта жўнатмалари қабул қилинадиган мамлакатлар рўйхати бўлиши керак.

custom img

Ўзбекистонда талабалар учун “Долзарб қирқ кунлик” бошланди

Мазкур давр давомида талабаларни янги ўқув йилига муносиб кутиб олиш ҳамда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни тезкор бартараф этиш бўйича ишлар олиб борилади.

custom img

Андижонда умумий овқатланиш шохобчасида ёнғин содир бўлди

Ҳозирда ҳодиса сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.

custom img

Ислом цивилизацияси маркази жаҳон медиасига буюк мероснинг янги таянч нуқтаси сифатида тақдим этилди

Қарийб 50 давлатдан 300 нафарга яқин медиа ва экспертлар иштирокидаги форумда Ислом цивилизацияси марказининг халқаро медиа салоҳияти ҳамда буюк меросни замонавий мультимедиа форматларида ёритиш масалалари кўриб чиқилди.

custom img

Ўзбекистонда ишсизлик ва қашшоқлик даражаси 4,5 фоизгача пасайди

Йилнинг биринчи ярмида 506 минг киши доимий иш билан таъминланди.

custom img

Фарғонада Lacetti йўл четидаги устун ва дарахтга урилиб, ағдарилди

Ҳайдовчига воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилган.

custom img

“Миллий манфаатларни ҳимоя қилиш, дунёдан ёпилиш дегани эмас” — Шерзод Асадов

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказида ўтказилаётган “Ислом цивилизацияси: янги дунё, янги ташаббуслар” халқаро медиа форумида замонавий журналистика, сунъий интеллект, сўз эркинлиги ва миллий медиа масалаларига тўхталди.

custom img

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 48,3 млрд долларга етди

Давлат қарзининг 40,7 млрд доллари ташқи, 7,6 млрд доллари эса ички қарз ҳиссасига тўғри келади.

custom img

Таълим кредити олиш тартиби: кимларга ва қанча миқдорда берилади?

Талабалар учун таълим кредити олиш тартиби ва асосий шартлар маълум қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"