Жаҳон

2023 йилда Путин имзоланган фармонларнинг ярми махфий бўлган

Россия президенти имзолаган 997 та фармоннинг 49,5 фоизига махфийлик мақоми берилган, бу — рекорд кўрсаткич.

2023 йилда Путин имзоланган фармонларнинг ярми махфий бўлган

 

Россия президенти имзолаган 997 та фармоннинг 49,5 фоизига махфийлик мақоми берилган, бу — рекорд кўрсаткич.

 

Россия президенти Владимир Путин томонидан 2023 йилда имзоланган фармонларнинг ярми махфий бўлган. Бу ҳақда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар расмий сайтидаги маълумотларга таяниб "Медиазона" хабар берди.

 

"Президент фармонлари кетма-кет рақамланади, "ҳисоблагич" эса ҳар йил бошида нолга тенглаштирилади. Шу тариқа, ўтказиб юборилган рақамларни санаб, қанча фармон махфий бўлганини тушуниш мумкин", — дейилади хабарда.

 

2022 йилда Украинага ҳужум даврида бундай махфий фармонларнинг улуши 45 фоизгача ошган. 2023 йилда бу кўрсаткич рекорд даражадаги 49,5 фоизга етди. Яширин фармонлар ҳарбий хизматчиларни мукофотлаш ва урушга жалб қилинган маҳкумларни афв этиш учун ҳам қўлланади. 

 

Шу билан бирга, ҳарбий ҳаракатларнинг иккинчи йилида Путин томонидан имзоланган фармонлар умумий сони деярли ўзгаришсиз қолди. 2022 йилда — 996 та, 2023 йилда — 997 та фармон имзоланган. Путин махфий фармонлар бўйича аввалги рекордни 2001 йилда ўрнатган эди — ўшанда, Иккинчи чечен уруши авжида бу кўрсаткич 47 фоизни ташкил этган, деб ҳисоблайди "Медиазона".

custom img

АҚШ Эроннинг Озарбайжонга қарши дрон ҳужумини қоралади

Вашингтон бу ҳужумни Озарбайжон суверенитетининг жиддий бузилиши деб баҳолаб, Боку билан тўлиқ бирдамлигини билдирди.

custom img

Исроил ва АҚШ Теҳрондаги нефть омборларига зарба берди

Ҳужумлар Эрон пойтахтидаги ёнилғи инфратузилмасига қаратилган.

custom img

АҚШ Венесуэланинг янги ҳукуматини расман тан олди

Венесуэланинг вақтинчалик президенти Делси Родригес АҚШ қарорини олқишлаб, икки давлат ўртасида ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрлигини билдирди.

custom img

Эрон 24 соат ичида янги Олий раҳбарни сайлаш учун йиғилиш ўтказади

Можтаба Хоманаий асосий номзод сифатида тилга олинмоқда.

custom img

Исроил Теҳронда IRGC ҳаво қўшинлари штаб-квартирасига зарба берди

Ҳужумлар ҳаво мудофаа тизимлари, қўмондонлик марказлари ва логистика омборларига ҳам қаратилган.

custom img

Покистон билан можаро фонда Афғонистонда 56 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди

Қурбонлар ва жароҳатланганларнинг 55 фоизи аёллар ҳамда болалардан иборат.

custom img

БАА Эрон активларини музлатиб қўйиши мумкинлиги ҳақида оғоҳлантирди

Бунга Эроннинг ракета ва дрон ҳужумлари сабаб бўлган.

custom img

Эронга қарши “жуда кучли зарба” берилиши мумкин — Трамп

АҚШ президенти Эронни “мағлуб давлат” деб атаб, босим ва зарбалар сиёсати давом этишини таъкидлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"