Ўзбекистон

Президент «Агрокластер Олтинкўл» корхонасида пахта етиштириш жараёнини кўздан кечирди

Шинжон усулида пахта етиштириш орқали бир гектардан 60–70 центнергача ҳосил олиш, сувни 40 фоизгача, ўғитни эса қарийб 30 фоизга тежаш имконияти яратилмоқда.

Президент «Агрокластер Олтинкўл» корхонасида пахта етиштириш жараёнини кўздан кечирди

Президент Шавкат Мирзиёев «Агрокластер Олтинкўл» корхонасида Шинжон усули асосида пахта етиштириш жараёнини кўздан кечирди.

 

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, соҳага илғор технологияларни жорий этиш ҳамда илмий ишланма ва ёндашувларни ишлаб чиқаришга татбиқ қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

 

Давлат раҳбарининг 2025 йил 9 декабрдаги пахтачилик ва ғаллачиликда ҳосилдорликни оширишга доир қарори бу борадаги ишларни кенгайтириш учун муҳим ҳуқуқий асос бўлди.

 

Пахтачиликда Шинжон усулининг қўлланилиши ҳосилдорликни сезиларли ошириш билан бирга сув, ўғит ва бошқа ресурсларни тежаш, ғўзани парваришлаш харажатларини камайтириш имконини бермоқда.

 

«Агрокластер Олтинкўл» корхонасининг умумий экин майдони 850 гектарни ташкил этади. Шундан 23 гектарида Шинжон усули асосида пахта етиштириш йўлга қўйилган.

 

Шинжон технологиясида чигит плёнка остига қўш қаторлаб экилади. Бу тупроқ намлиги ва ҳароратини барқарор сақлашга, чигитнинг эрта ва бир текис униб чиқишига хизмат қилади.

 

Томчилатиб суғориш ва озиқлантириш тизими орқали сув ҳамда ўғит бевосита ғўза илдизига етказилади. Натижада ортиқча сарфнинг олди олиниб, сув 40 фоизгача, ўғит эса қарийб 30 фоизга тежалади.

 

Анъанавий усулда бир гектар майдондан ўртача 30-35 центнер пахта олинса, Шинжон технологиясида ушбу кўрсаткич 60-70 центнерга етади. Плёнка остида шаклланган қулай микроиқлим туфайли ҳосилни анъанавий майдонларга нисбатан 10-15 кун эртароқ йиғиб олиш мумкин.

 

Корхонада агротехник тадбирларнинг асосий қисми агродронлар ёрдамида бажарилмоқда. Бу махсус техникалардан фойдаланиш эҳтиёжини ва ёқилғи сарфини кескин камайтирмоқда.

 

Давлат раҳбарига лойиҳанинг натижалари, иқтисодий самарадорлиги ва мазкур технологияни янада кенгайтириш режалари ҳақида ахборот берилди.

custom img

Президент Андижон шаҳридаги Бобуршоҳ кўчасининг икки қисмини боғловчи янги йўлўтказгич билан танишди

Йўлўтказгичнинг умумий узунлиги 796 метр, кенглиги 25,9 метрни ташкил этади.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Балиқчи туманидаги «LB Sport» корхонаси фаолияти билан танишди

Корхонада 18 та спорт тури бўйича 65 хил маҳсулот ишлаб чиқарилиб, йилига 500 минг дона спорт анжоми тайёрланади.

custom img

Истанбулда ўзбекистонлик аёл вафот этди: у доридан заҳарланган

Марҳуманинг жасади Ўзбекистонга олиб келинди.

custom img

Энди Ўзбекистонда чиқинди топшириб пул ишлаш мумкин

Республикада илк бор пластик, шиша ва алюминий идишларни топшириш эвазига пул тўлайдиган фандоматлар ишга туширилди. Ушбу ускуна ҳажми ва туридан қатъий назар ҳар бир идиш учун 150 сўмдан рағбат пули тўлайди.

custom img

Олтин ва кумуш тангалар: Самарканддаги Шахмат олимпиадаси учун эсдалик тангалари сотувга чиқарилади

Эсдалик тангалари 31,1 граммдан бўлиб, чекланган миқдорда зарб этилган.

custom img

Суд қарорисиз 48 соатдан ортиқ ушлаб туриш мумкин эмас: Конституциявий суд қарор чиқарди

Шахсни суд қарорисиз 48 соатдан ортиқ ушлаб туришга имкон берувчи норма Конституцияга мувофиқ эмас деб топилди.

custom img

Ўзбекистон Қаҳрамони Парда Зиятов 79 ёшида вафот этди

Таниқли фермер вафоти муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёев ҳамдардлик билдирди.

custom img

Қиммат нархда харид қилинган суюқ совун: Самарқандда 1,1 млрд сўмлик бюджет маблағи талон-торож қилинган

Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси масъул шахслари 90 863 дона суюқ совунни қиммат нархда харид қилиб, бюджет маблағларини талон-торож қилганликда гумон қилинмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"