Жаҳон

Россия армиясидаги хорижликлар: Украинадаги ҳарбий асирларнинг 10 фоизи чет эл фуқаролари

Улар орасида 55 та давлат вакиллари бор.

Россия армиясидаги хорижликлар: Украинадаги ҳарбий асирларнинг 10 фоизи чет эл фуқаролари

2026 йил сентябрь ҳолатига кўра, Украинадаги россиялик ҳарбий асирларнинг қарийб 10 фоизини хорижий давлат фуқаролари ташкил этади. Бу ҳақда «Хочу жить» лойиҳаси хабар берди.

 

Унга кўра, Россия Қуролли кучлари сафида асирга тушганлар орасида дунёнинг 55 та давлатидан бўлган фуқаролар бор.

 

Маълумотда 2022 йилдан буён Россия Қуролли кучлари билан шартнома имзолаган қарийб 29 минг нафар хорижликнинг исмлари аниқлангани айтилади. Шунингдек, Россия Мудофаа вазирлиги 2026 йил давомида яна 18 500 нафар хорижликни ҳарбий хизматга жалб қилишни режалаштиргани таъкидланган.

 

Хабарга кўра, Россия хорижликларни, хусусан, иқтисодий имкониятлари чекланган қатлам вакилларини катта миқдордаги тўловлар ва яхши ҳаёт ваъдалари орқали ҳарбий хизматга жалб қилмоқда. Улар кейинчалик жанговар ҳаракатларнинг хавфли участкаларига юборилаётгани билдирилган.

 

Шунингдек, айрим давлатлар ҳукуматларининг дипломатик босими ва қаршилигидан сўнг Россия 39 та давлатда хорижликларни ҳарбий хизматга ёллашни тўхтатгани айтилади. Ушбу давлатлар қаторида Хитой, Ҳиндистон, Миср, Кения, Покистон ва Гана ҳам бор.

 

Маълумотда Россия ҳозирда Жанубий Америка, Марказий Осиё ва Африка давлатларида хорижликларни ёллашга эътиборни кучайтираётгани қайд этилган.

 

Хусусан, 2026 йилнинг дастлабки 9 ойида Украинада Россия томонида жанг қилган асир хорижликлар сони 2025 йил давомида қайд этилган кўрсаткичдан ошгани таъкидланган.

 

Улар орасида Аргентина, Панама, Парагвай, Перу, Гондурас, Вьетнам, Монголия ва бошқа давлатлар фуқаролари борлиги айтилмоқда.

 

Қайд этилишича, мазкур маълумотлар Россия Қуролли кучлари сафида хорижликларни жалб қилиш кўлами ва уларнинг географиясига оид маълумотларга асосланган.

custom img

Дунё нон нархи ошишига тайёрланмоқда: буғдой нархи 40 фоизга кўтарилди

Бунга Қора денгиз орқали Россия ва Украинадан дон етказиб беришдаги узилишлар сабаб бўлмоқда.

custom img

Франция Ғазо бўйича халқаро ҳамжамиятни танқид қилди: Канада ва Буюк Британия Фаластинни қўллаб-қувватлади

Канада бош вазири фаластинликларга тахминан 71 миллион АҚШ доллари миқдорида ёрдам ажратилишини эълон қилди.

custom img

“Нега Нью-Жерсини бермайсиз?”: Сурия президенти Трампга Нью-Жерсини Исроилга беришни таклиф қилди

Аш-Шараа Голан тепаликлари масаласида Трамп билан қилган ҳазилини Нью-Йоркдаги Атлантика Кенгаши тадбирида сўзлаб берди.

custom img

“БМТ кучли бўлиши керак”: Садир Жапаров БМТ ислоҳотини таклиф қилди

Қирғизистон президенти БМТ доирасида санкцияларни дастлабки кўриб чиқиш, мониторинг қилиш ва мунтазам қайта кўриб чиқишнинг ягона халқаро механизмини яратишни таклифларини илгари сурди.

custom img

Қимматбаҳо совғалар иши: Жанубий Кореяда собиқ биринчи хонимнинг қамоқ жазоси қисқартирилди

Ким Геон Хи қимматбаҳо совғаларни мансаб тайинловлари ва бошқа хизматлар эвазига олганликда айбланган.

custom img

Трамп режаси: АҚШ, Дания ва Гренландия келишув имзолади

Келишув АҚШнинг Гренландиядаги ҳарбий инфратузилмасини кенгайтириш имконини беради.

custom img

Можаро қишдан олдин тугаши мумкин — Трамп

АҚШ президенти Россия ва Украина раҳбарлари билан яқиндан ишлаётганини маълум қилиб, можаро бўйича келишувга эришилишига умид билдирди.

custom img

Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларни узайтиради: Алишер Усмонов рўйхатдан чиқарилади

Қарор Латвия аввалги эътирозидан воз кечиб, овоз беришда бетараф қолганидан сўнг маъқулланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"