Янгиариқ туманида экин ер майдонига зарар етказган фермер хўжалиги аниқланди
Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиариқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда тумандаги “Г.К.” фермер хўжалиги масъул шахслари “Қармиш” маҳалласи ҳудудидаги юқори бонитетли 2,3 гектар экин ер майдонида ўзбошимчалик билан тупроқнинг унумдор қатламини қазиб олиб, жами 1,2 миллиард сўм қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилигига йўл қўйиб, давлат ва жамият манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 197-моддаси (ер, ер ости бойликларидан фойдаланиш шартларини ёки уларни муҳофаза қилиш талабларини бузиш) ва 229-моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.







