Ўзбекистон

"Forbes" Ўзбекистонни энг яхши сайёҳлик йўналишлари рўйхатига киритди

Американинг "Forbes" журнали 2024 йилда ташриф буюриш учун дунёдаги энг яхши сайёҳлик йўналишлари ҳақида мақола чоп этди.

"Forbes" Ўзбекистонни энг яхши сайёҳлик йўналишлари рўйхатига киритди

 

Американинг Forbes журнали 2024 йилда ташриф буюриш учун дунёдаги энг яхши сайёҳлик йўналишлари ҳақида мақола чоп этди

 

Нашр Ўзбекистонни 2024 йилда саёҳат қилиш учун энг яхши йўналишлар рўйхатига киритди.

 

Forbes молиявий-иқтисодий журнали Ўзбекистонни 2024 йилда ташриф буюриш учун энг яхши жойлардан бири сифатида кўрсатиб, ўз ўқувчиларига республикага саёҳат қилишни тавсия қилади.

 

Мақолада дунёнинг етакчи сайёҳлик нашри Lonely Planet вице-президенти Том Холлнинг сўзларидан иқтибос келтирилади:

 

“Ўзбекистонда Ипак йўлининг энг яхши сақланиб қолган тарихий обидаларини, шунингдек, гўзал тоғлар ва истиқболли пойтахт — Тошкентни кўришингиз мумкин”.

 

Шунингдек, мақолада Ўзбекистон ҳудудларига ташриф буюриш учун қулай ва арзон поездлар қатнови йўлга қўйилгани ҳақида сўз боради.

 

“АҚШдан Ўзбекистонга сайёҳлар учун Нью-Йорк шаҳридан ҳафтасига бир неча тўғридан-тўғри рейслар очилди. Шунингдек, Сеул ва Истанбул орқали ўтиш сайёҳлар учун қулайлик яратади”, — деб ёзади нашр.

 

Эслатиб ўтамиз, Forbes Ўзбекистонни 2022 йилда саёҳат қилиш учун энг яхши 50 та жой рўйхатига киритган.

custom img

Экополиция ходими ўлими: уч нафар шахсга жиноят иши қўзғатилди

Экополиция инспектори Сирдарё дарёси ўзанида ўтказилган тезкор рейд давомида хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган эди.

custom img

Рейсингиз кечикдими? Энди сизга компенсация тўланиши мумкин

Рақобат қўмитасига ҳаво транспорти хизматлари бўйича мурожаатлар сони йилнинг биринчи ярмида 4,1 бараварга ошган.

custom img

Навоийдаги конда фожиа: икки ишчи ҳалок бўлган, жабрланганлар ҳам бор

Ҳозирча НКМК воқеа юзасидан расмий муносабат билдирганича йўқ.

custom img

20 миллионлик жаримани “йўқ қилиш” 500 долларга тушди

Самарқанддa “Энергосавдо” муҳандиси 20 млн сўмлик жаримани бекор қилиш эвазига пул талаб қилган.

custom img

Глинкадаги портлашдан кейин “навбат” яна 10 та газ қувурларига келди

Ҳодисадан сўнг Тошкентнинг бошқа ҳудудларидаги газ тармоқларини текшириш учун махсус ишчи гуруҳ тузилди.

custom img

2 200 доллар эвазига “Умра”: фирма вакиллари қўлга тушди

Фарғона ва Наманганда фуқароларни ноқонуний равишда “Умра” зиёратига юборишни ваъда қилиб, пул талаб қилган сайёҳлик фирмаси вакиллари қўлга олинди.

custom img

77 та чиқинди полигонида саралаш хизмати бўйича танлов эълон қилинди

Танлов орқали чиқиндиларни саралашни йўлга қўйиш ва қайта ишлашга йўналтириладиган чиқиндилар ҳажмини ошириш кўзда тутилган.

custom img

Ўзбекистонда чиқиндидан электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича 6 та лойиҳа амалга оширилади

Йилига 3,6 миллион тонна қаттиқ маиший чиқинди қайта ишланиб, 1,6 миллиард кВТ электр энергияси ишлаб чиқарилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"