Кўча ўртасида овқатланган блогер жазоланди
Унга нисбатан иккита модда билан иш очилган.

Ижтимоий тармоқда Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида блогернинг пиёдалар ўтиш йўлаги ва ажратувчи бўлакка стол қўйганча овқатланаётгани акс этган видео тарқалди.
Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати ҳолат юзасидан муносабат билдириб, блогер жаримага тортилганини маълум қилди.
Унга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси ва 138-моддаси билан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган ва тушунтириш ишлари олиб борилган.







