Ўзбекистонда энг кўп қўйилган исмлар эълон қилинди
Адлия вазирлиги бу бўйича рақамларни очиқлади.

2023 йилда Ўзбекистонда энг кўп қўйилган исмлар эълон қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Унга кўра, мазкур йилда ўғил болаларга Муҳаммадали исми, қизларга эса Солиҳа исми энг кўп қўйилган.
Шунингдек, 2023 йил давомида республика бўйича 283 788 та никоҳлар қайд этилган.







