IJF бу йил қандай халқаро турнирлар ўтказади?
Халқаро дзюдо федерацияси 2024 йилги халқаро мусобақалар тақвими ва уларнинг саналарини тасдиқлади.

Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) 2024 йилги халқаро мусобақалар тақвими ва уларнинг саналарини тасдиқлади. Унга кўра, мавсумни 26-28 январь кунлари бўлиб ўтадиган Португалия (Одивелас) Гран-приси бошлаб беради. Шунингдек, календарь режадан 1-3 март кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган “Катта Дубулға” турнири ҳамда БАА (Абу-Даби) да ўтадиган жаҳон чемпионати ҳам жой олган. Кутилганидек бу йилги календарь режада 4 йилликнинг энг нуфузли мусобақаси бўлмиш «Париж-2024» Олимпиадаси ҳам бор.
Мусобақалар тақвими қуйидагича:
26-28 январь: Португалия (Одивелас) Гран-приси;
2-4 февраль: Франция (Париж) “Катта Дубулға” турнири;
16-18 февраль: Озарбайжон (Боку) “Катта Дубулға” турнири;
1-3 март: Ўзбекистон (Тошкент) “Катта Дубулға” турнири;
8-10 март: Австрия (Линз) Гран-приси;
22-24 март: Грузия (Тбилиси) “Катта Дубулға” турнири;
29-31 март: Туркия (Анталия) “Катта Дубулға” турнири;
3-5 май: Тожикистон (Душанбе) Гран-приси;
10-12 май: Қозоғистон (Олма-ота) “Катта Дубулға” турнири;
19-14 май: БАА (Абу-Даби) Катталар жаҳон чемпионати;
28-30 июнь: Мўғулистон (Улан-Батор) “Катта Дубулға” турнири;
27 июль – 2 август: Франция (Париж) Олимпиада ўйинлари;
6-9 сентябрь: Венгрия (Будапешт) “Катта Дубулға” турнири;
13-15 сентябрь: Хорватия (Загреб) Гран-приси;
25-29 сентябрь: Туркманистон (Ашхабод) Ўсмирлар жаҳон чемпионати;
2-6 октябрь: Туркманистон (Ашхабод) Ёшлар жаҳон чемпионати;
18-20 октябрь: БАА (Абу-Даби) “Катта Дубулға” турнири;
Мусобақа куни ҳали тасдиқланмаган: Исроил (Тел-Авив) “Катта Дубулға” турнири.





