Зеленский Россия активларини Украинага сарфлашни таклиф қилди
У бунинг учун қонунчилик базасини тайёрлаш кераклигини айтган.

Украина Президенти Владимир Зеленский Россия активларини Украинани қўллаб-қувватлаш учун ишлатишга чақирди.
Унинг фикрича, Россиянинг хорижда музлатилган 300 миллиард долларга яқин активларидан Украина манфаати учун фойдаланишга қонунчилик базасини тайёрлаш керак.
Маълумот учун, Европа Иттифоқида Россия Федерацияси Марказий банкининг 200 миллиард евродан ортиқ активлари музлатиб қўйилган.
Ҳозирда Брюссел ушбу активлардан тушган маблағни Украинани қайта тиклаш ва реконструкцияга ёрдам беришни таклиф қилмоқда.





