Фарғоналик 22 ёшли йигит ақидапарастлик ортидан қамалди
У террористик ташкилот таъсирига тушиб қолган.

Фарғонада “Тавҳид ва жиҳод катибаси” террористик ташкилоти таъсирига тушиб қолган шахс 3,5 йилга қамалди.
Маълумотларга кўра, Сўх туманида яшовчи 22 ёшли У. М. Ўзбекистонда фаолияти тақиқланган халқаро террористик ташкилот раҳномолари “Абу Салоҳ”нинг диний мазмундаги ҳамда Ўзбекистон Республикаси конституциявий тузумини зўрлик билан ўзгартиришга чорловчи маърузаларини тинглаб, томоша қилган. Telegram профилига мазкур маърузаларни жойлаб, танишларига тарқатиш билан шуғулланиб келган.
Жиноят ишлари бўйича Сўх туман суди томонидан мазкур жиноят иши кўриб чиқилиб, унга 3,5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.







