Жаҳон

Европа Кенгаши раҳбари Европарламент сайловларида иштирок этиш учун ўз номзодини қўйди

Шарль Мишель Бельгиянинг ўнг марказчи партияси — “Ислоҳотлар ҳаракати”дан етакчи номзод сифатида қатнашади.

Европа Кенгаши раҳбари Европарламент сайловларида иштирок этиш учун ўз номзодини қўйди

 

Шу дам олиш кунлари Европа Кенгаши раҳбари Шарль Мишель 2024 йил июнь ойида бўлиб ўтадиган Европарламентга навбатдаги сайловларда ўз номзодини кўрсатишга қарор қилганини маълум қилди. 

 

Европарламентга сайловлар 6-9 июн кунлари Европа Иттифоқининг барча — 27 давлатида бўлиб ўтади. Шу билан бирга, Шарль Мишель Бельгиянинг ўнг марказчи партияси — “Ислоҳотлар ҳаракати”дан етакчи номзод сифатида қатнашишини маълум қилди.

 

"Менимча, масъулиятли бўлиш ва Европа Иттифоқининг "демократик қарашларини" қўллаб-қувватлаш жуда муҳим", — деди у журналистларга.

 

Шу билан бирга, Европа матбуотининг қайд этишича, агар Шарль Мишель Европарламентга сайланса, эҳтимол Европа Кенгаши раҳбари лавозимидан муддатидан олдин истеъфога чиқиши керак бўлади.

 

Европа Кенгаши раҳбарининг ваколатлари 2024 йил ноябрь ойи охирида тугайди.

 

Агар Шарль Мишель Европарламентга сайланса, у 16 июль куни қасамёд қилади ва шу тариқа аввалги ваколатларидан воз кечиши керак бўлади.

 

Шу муносабат билан ЕИга аъзо 27 давлатнинг давлат раҳбарлари Шарль Мишелнинг вориси масаласини Европа Иттифоқининг июнь ойидаги сайловлардан сўнг икки саммити режалаштирилган – 17 ва 27-28 июн кунлари дарҳол ҳал қилишга ҳаракат қилади.

 

Айнан мана шу учрашувларда Европа Иттифоқи етакчилари катта эҳтимол билан Шарль Мишелни алмаштириш бўйича келишувга эришишга ҳаракат қилишади. Сиёсий ечим бўлмаса, Европа Кенгашига ўша пайтда Европа Иттифоқига раислик қиладиган мамлакат президенти раислик қилади. 2024 йилнинг иккинчи ярмида Европа Кенгашига раислик Венгрияга ўтади.

custom img

“Уйда ёлғиз” филми актёри Тим Карри 80 ёшида вафот этди

Унинг ўлими сабаби ҳозирча очиқланмаган.

custom img

Непалда кучли сув тошқини бўлди: қурбонлар сони 95 нафарга етди

Бхоте Коши дарёсида юзага келган тошқин оқибатида 63 киши жароҳатланди, юзлаб одамлар бедарак йўқолган.

custom img

Владимир Зеленский Илон Маскни “Озодлик” ордени билан тақдирлади

Мукофот унга инсон ҳаёти ва эркинлигини ҳимоя қилиш ҳамда Украина ва АҚШ ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришдаги хизматлари учун берилди.

custom img

Эрон БМТ Хавфсизлик кенгашидан АҚШнинг бир томонлама чораларини қоралашни сўради

Теҳрон Вашингтоннинг иқтисодий ва ҳарбий босимини халқаро ҳуқуққа зид деб баҳолаб, бу чоралар халқаро миқёсда хавфли претседент яратиши мумкинлигидан огоҳлантирган.

custom img

Покистонда туғруқхонадаги ёнғинда 14 чақалоқ ҳалок бўлди

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғинга бўлим ичидаги кондиционер компрессорининг портлаши сабаб бўлган.

custom img

АҚШ иммиграцион виза аризаларини кўриб чиқишни тўхтатди

Давлат департаменти бу чорани глобал ўқув тадбири билан изоҳлади.

custom img

Покистон Эрон ва АҚШ ўртасидаги музокараларда сезиларли силжиш бўлганини билдирди

Теҳронда ўтказилган музокараларда можаронинг кучайишига йўл қўймаслик, Ҳормуз бўғозини қайта очиш ва урушни якунлаш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Испания Сеутадаги миграция инқирози сабаб Европа Иттифоқидан фавқулодда маблағ сўради

Июль охирида Марокашдан 70 мингдан ортиқ мигрант Сеутага киришга уринган, қурбонлар қайд этилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"