Humo Air Тошкентдан Фарғона ва Бухорога янги рейсларни йўлга қўйди
Авиақатнов ҳафтасига уч марта амалга оширилади.

Humo Air авиакомпанияси томонидан Тошкентдан Фарғона ва Бухоро шаҳарларига янги рейслар йўлга қўйилди.
Тошкент-Фарғона-Тошкент йўналиши бўйича илк парвозлар 2024 йил 9 январдан бошланди. Самолётлар Тошкент халқаро аэропортидан Фарғонага соат 10:15 да жўнайди ва 11:40 да қайтиб келади. Иккинчи рейс Тошкентдан Фарғонага соат 14:20 да ва ортга 15:45 да амалга оширилади. 55 дақиқа давом этадиган рейслар ҳафтасига уч марта сешанба, пайшанба ва шанба кунлари амалга оширилади. Улардан биринчиси 180 йўловчига мўлжалланган.
Шунингдек, 2024 йил 10 январь куни Тошкент-Бухоро-Тошкент йўналиши бўйича биринчи рейс амалга оширилади. Тошкентдан Бухорога жўнаш вақти ҳар ҳафтанинг чоршанба ва шанба кунлари соат 10:15 га, қарама-қарши йўналишда эса соат 12:00 га белгиланган.







