Самарқандда 32 ёшли аёл ўзини ёқиб юборди
Ҳолат жорий йил 1 январь куни юз берган.

1 январь куни соат тахминан 09:30 атрофида Самарқанд вилояти Паяриқ туманида яшовчи 1991 йилда туғилган П.С. руҳиятидаги ўзгариш сабабли ўзининг яшаш уйи ҳовлисида ўз устига суюлтирилган газ конденсатини сепиб, олов ёқиб, ўз жонига қасд қилган.
Экспертиза хулосасига кўра, П.С.нинг ўлими мурда танасининг 100 фоиз термик куйиши оқибатида юзага келганлиги кўрсатилган.
Мазкур ҳолатда ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш жинояти аломатлари мавжудлиги ҳамда бир қатор тергов ҳаракатларини ўтказмасдан туриб қонуний тўхтамга келиш имконияти йўқлигини инобатга олиб, ЖКнинг 103-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.







