Ўзбекистон

Ҳафта бошида об-ҳаво қандай бўлади?

Ўзбeкистон бўйича 2024 йил 15-19 январь кунларига об-ҳаво прогнози тақдим этилди.

Ҳафта бошида об-ҳаво қандай бўлади?


Бугун Ўзбекистон ҳудудига нам ва нисбатан совуқ ҳаво массалари кириб келди, республика бўйича баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, тоғли ҳудудларда қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Чўл ҳудудларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кундузи 3 даража совуқ ва 2 даража илиқни, шимолда 3-8 даража совуқни ташкил этади.

 


Эртага фақат республиканинг марказий, шарқий ва тоғли ҳудудларида ёмғир ва қор кўринишидаги бироз ёғингарчилик бўлиши сақланиб туради. Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Кўпчилик ҳудудларда ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража совуққача пасаяди, кундузи 2-7 даража илиқни ташкил этади, шимолда кечаси 8-13 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

 


15-16 январь кунлари Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Ўзбекистон бўйича иш ҳафтасининг охиригача қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, ҳаво ҳарорати кечалари 3 даража совуқ ва 2 даража илиқни ташкил этади, кундуз кунлари 8-13 даража илиққача аста-секин кўтарилиши кутилмоқда.
Пойтахтимизда 15 январь куни вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шамол ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 1 даража совуқ, 1 даража илиқ бўлади.

 


16 январда вақти-вақти билан бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши кутилмоқда. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 1-3 даража совуқ, кундузи 2-4 даража илиқ бўлади.
17-18 январь кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 17 январда кечаси 1-3 даража совуқ, кундузи 6-8 даража илиқ, 18 январда кечаси 1 даража совуқ ва 1 даража илиқ атрофида, кундузи 8-10 даража илиқ бўлади.

custom img

Тошкентда 20 дан ортиқ давлат вакиллари иштирокида экотуризм саммити ўтказилди

Тадбирнинг асосий қисми туризм бозоридаги янги ҳамкорларни жалб қилиш ва Ўзбекистоннинг экотуризм, тоғ, гастрономик ҳамда бошқа йўналишларини хорижий бозорларда тарғиб этишга қаратилди.

custom img

Битурувчиларнинг олий таълимдан кейинги тақдири нима бўляпти?

Ўзбекистонда илк маротаба Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги томонидан “Битирувчилар сифати индекси” натижалари эълон қилинди. Унда республика миқёсидаги 170 та олий таълим муассасалари битирувчиларининг иш билан таъминланганлик даражаси таҳлил қилинган.

custom img

Саида Мирзиёева Пекиндаги Хитой Коммунистик партияси тарихи музейига ташриф буюрди

Саида Мирзиёева Хитойнинг бир асрлик тараққиёт йўлини акс эттирувчи мажмуа ҳақидаги таассуротларини билдирди.

custom img

Мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан 558 нафар ватандош давлат мукофотлари билан тақдирланди

Маросимда Шавкат Мирзиёев мукофотларни ўз эгаларига тантанали равишда топширди.

custom img

Саида Мирзиёева Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан ҳам учрашди

Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги стратегик шерикликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

“Электр узилди” деган гап одамларнинг эсидан чиқиб кетди — Шавкат Абдураззоқов

Наманган вилояти ҳокими вилоятда электр таъминоти яхшилангани ва йирик энергетика лойиҳалари амалга оширилаётганини таъкидлади.

custom img

Ҳомиладорлик ва касаллик нафақалари “Baraka” ижтимоий картасига ўтказилади

Нафақа олиш учун банкка бориш, алоҳида ҳисоб очиш ёки қўшимча ариза топшириш талаб этилмайди.

custom img

“Бу сизларга янги куч-ғайрат ва илҳом беради” — Шавкат Мирзиёев

Президент давлат мукофотларини тантанали равишда топшириб, уларга келгуси фаолиятида янги куч ва илҳом тилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"