Жаҳон

Исландияда вулқон отилишни бошлади

Кечаси ҳудудда силкинишлар кучайган, ҳукумат аҳолининг эвакуация қилинишини билдирган.

Исландияда вулқон отилишни бошлади

 

14 январь куни Исландиянинг Гриндавик шаҳри шимолида вулқон отишни бошлади. Бу ҳақда IMO миллий метеорология хизмати хабар берди.  Кечаси ҳудудда силкинишлар кучайган ва маҳаллий вақт билан соат 3:00 га келиб ҳукумат аҳолининг эвакуация қилинишини билдирган.

 

Гриндавик шимолида қурила бошлаган ҳимоя тўғонларининг икки томонида ёриқлар пайдо бўлди, деб хабар бермоқда IMO. Кузатув камералари тунги вақтда лава отилишини қайд этган.

 

Бу охирги икки йил ичида Исландияда бешинчи вулқон отилишидир. Гриндавик мамлакатнинг жануби-ғарбий қисмидаги Рейкянес яриморолида жойлашган. Аҳолиси 4000 киши бўлиб, асосан балиқчилик билан шуғулланади. Айнан Гриндавик ҳудудида охирги қайд этилган вулқон отилиши содир бўлган — 2023 йил 18 декабрда. Ундан олдин бир неча ҳафта давом этган қатор зилзилалар содир бўлган. 

 

Ўшанда Гриндавик аҳолиси отилишдан бир неча ҳафта олдин эвакуация қилинди. Вазият барқарорлашганда, уларга вақти-вақти билан қисқа муддатга уйига қайтишга рухсат берилди.

 

Исландия орол давлати Шимолий Атлантикада Евросиё ва Шимолий Америка тектоник плиталарини ажратиб турадиган Ўрта Атлантика тизмаси деб аталадиган жойда жойлашган. Бу мамлакатда 30 дан ортиқ фаол вулқонлар мавжуд, бу — Европанинг бошқа жойларидан кўра кўпроқ.

custom img

Покистон Эрон ва АҚШ ўртасидаги музокараларда сезиларли силжиш бўлганини билдирди

Теҳронда ўтказилган музокараларда можаронинг кучайишига йўл қўймаслик, Ҳормуз бўғозини қайта очиш ва урушни якунлаш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Испания Сеутадаги миграция инқирози сабаб Европа Иттифоқидан фавқулодда маблағ сўради

Июль охирида Марокашдан 70 мингдан ортиқ мигрант Сеутага киришга уринган, қурбонлар қайд этилган.

custom img

Қозоғистондаги йирик нефтни қайта ишлаш заводида ёнғин чиқди

Ёнғинни ўчиришга 65 га яқин ходим ва 19 та техника жалб қилинган.

custom img

Қозоғистонда электр скутерларни пиёдалар йўлакларида ҳайдаш тақиқланди

Чекловлар йўл-транспорт ҳодисалари сонининг ортиб бораётгани сабаб жорий этилган.

custom img

АҚШ Эрон билан алоқадор 60 дан ортиқ ташкилот, шахс ва кемага санкция жорий қилди

Вашингтоннинг мақсади Эронни халқаро миқёсда янада яккалаш ва Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг молиялаштириш манбаларини чеклашдан иборат.

custom img

Cингапур оилаларга ҳар бир фарзанд учун 55 минг доллардан ортиқ ёрдам беради

Мамлакат туғилиш даражасини ошириш мақсадида оилаларни қўллаб-қувватлаш чораларини кенгайтирмоқда.

custom img

АҚШ 200 минггача визаларни бекор қилиши мумкин

Виза бекор қилиниши унинг эгаси дарҳол АҚШдан депортация қилинишини англатмайди.

custom img

АҚШ Сурияни терроризмни қўллаб-қувватловчи давлатлар рўйхатидан чиқарди

Энди рўйхатда Куба, Эрон ва Шимолий Корея қолмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"