Жиззах довонида йўлнинг музлаши сабаб автоҳалокатлар содир бўлмоқда
Хусусан, йўловчи автобуси юк машинасига урилиши оқибатида бир неча киши тан жароҳатини олган.

Халқаро аҳамиятдаги М-34 «Тошкент-Душанбе» автомобиль йўлининг Жиззах вилоятидан ўтган ҳудудида йўлнинг музлаши оқибатида бир қанча йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлди.
Жиззах довонида йўловчи автобуси юк машинасига урилиши оқибатида бир неча киши тан жароҳатини олган.

Ҳодиса содир бўлган жойга яқин масофада бундан аввалроқ бир «Жентра» автомобили ЙТҲга учраб, ёниб кетган. Шунингдек, бошқа авариялар содир бўлгани ҳам айтилмоқда.
Ҳайдовчилардан ушбу ҳудудда эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишларини сўраб қоламиз.








