Ўзбекистон

Тошкентда 2010 йилгача ишлаб чиқарилган автомобилларни ҳайдаш тақиқланиши мумкин

Экологик вазиятни яхшилаш мақсадида пойтахтда автомобиллар учун бир қатор чекловлар жорий этиш таклиф этилди.

Тошкентда 2010 йилгача ишлаб чиқарилган автомобилларни ҳайдаш тақиқланиши мумкин

 

Ўзбекистон Экология вазирлиги маълумотларига кўра, Тошкент шаҳридаги ҳаво ифлосланишига дарахтларнинг ноқонуний кесилиши, транспорт воситаларидан чиқадиган зарарли газлар, кўмир ва мазут тутуни сабаб бўлмоқда.

 

“Йирик шаҳарлар, жумладан, Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосининг ифлосланиши электр ва иссиқлик энергияси манбалари, автомобиллар чиқиндилари ҳажмининг ошиши билан боғлиқ. Уларнинг салбий таъсирини камайтириш учун тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш зарур”, – дейилади вазирлик маълумотида.

 

Шу муносабат билан ваколатли орган Тошкент шаҳрида қуйидаги чеклаш чораларини жорий этишни таклиф қилади:

 

  • - “Евро-4” стандартига тўғри келмайдиган ёқилғидан фойдаланишни тақиқлаш (АИ-80 маркали ёқилғи);

  • - юк машиналарининг ҳаракатини чеклаш (соат 07:00 дан 10:00 гача ва 17:00 дан 20:00 гача);

  • - 2010 йилгача ишлаб чиқарилган барча транспорт воситаларининг ҳаракатланишини тақиқлаш. Электромобилларга ўтган автомобиль эгаларига чегирмалар, преференциялар ва субсидиялар бериш;

  • - автомобил йўлларида тирбандликни камайтириш ва ҳаракатни оптималлаштириш амалиёти сифатида “тоқ ва жуфт” кунларда транспорт воситаларини бошқариш қоидаларини жорий этиш;

  • -шаҳарнинг марказий кўчаларида автомашиналарсиз зоналар ташкил этиш;

  • - жамоат транспортини муқобил ёқилғи турларига, яъни электр ва газга ўзгартириш, тегишли инфратузилмани яратиш.

  •  

Шунингдек, корхоналар ва иссиқлик марказларида кўмир ва мазутдан фойдаланишни тақиқлаш тавсия этилади. Департамент барча турдаги объектларни (ижтимоий ва давлат аҳамиятига молик объектлар бундан мустасно) қуришга мораторий эълон қилиш, Тошкент шаҳри атрофида сунъий сув ҳавзалари ва яшил ҳудуд яратиш, шунингдек, ҳаво сифати кўрсаткичларини ўрнатиш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблайди.

 

custom img

Ўзбекистонда телефон рақами орқали пул ўтказиш тартиби белгиланди

Янги тартибга кўра, фуқаролар пул юборишда олувчининг банк ҳисобварағи ёки банк картаси реквизитларини киритиши шарт бўлмайди.

custom img

“Ушбу ташриф яна бир муҳим саҳифани очди”: Саида Мирзиёева Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга ташрифи ҳақида

Саида Мирзиёева Озарбайжон Президентининг Ўзбекистонга ташрифи ҳақида фикр билдириб, икки давлат ўртасидаги биродарлик муносабатлари ва имзоланган Абадий дўстлик тўғрисидаги шартноманинг аҳамиятини қайд этди.

custom img

Ўзбекистонда Мустақиллик байрами арафасида 163 та янги объект фойдаланишга топширилди

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ҳудудларда янги объектларни ишга тушириш маросими бўлиб ўтди.

custom img

Тошкентдаги айрим ташкилотларда иш вақтини 8:00 дан бошлаш таклиф қилинмоқда

Таклифга кўра, иш кунининг умумий давомийлиги ўзгармайди. Ходимлар ишни бир соат эртароқ бошлайди ва шунга мос равишда бир соат эртароқ якунлайди.

custom img

Қозоғистонда ЙТҲда ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг жасадлари Ватанга олиб келинди

Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси Миграция агентлиги билан ҳамкорликда зарур чораларни кўрди.

custom img

Ўзбекистонда талабалар учун “Долзарб қирқ кунлик” бошланди

Мазкур давр давомида талабаларни янги ўқув йилига муносиб кутиб олиш ҳамда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни тезкор бартараф этиш бўйича ишлар олиб борилади.

custom img

Андижонда умумий овқатланиш шохобчасида ёнғин содир бўлди

Ҳозирда ҳодиса сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.

custom img

Ислом цивилизацияси маркази жаҳон медиасига буюк мероснинг янги таянч нуқтаси сифатида тақдим этилди

Қарийб 50 давлатдан 300 нафарга яқин медиа ва экспертлар иштирокидаги форумда Ислом цивилизацияси марказининг халқаро медиа салоҳияти ҳамда буюк меросни замонавий мультимедиа форматларида ёритиш масалалари кўриб чиқилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"