Ўзбекистон

Миллий гвардияга контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби эълон қилинди

Саралаш тадбирлари бир қанча босқичларни ўз ичига олади.

Миллий гвардияга контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби эълон қилинди

 

Ўзбекистон Миллий гвардияси органларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси эълон қилинди. Низом Миллий гвардия органларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартибини белгилайди.

 

Номзодларни контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилиш учун саралаш тадбирлари ва тиббий кўрик ташкил қилинади.

 

Саралаш тадбирлари қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:

а) дастлабки ўрганиш (ҳужжатларни йиғиш ва ўрганиш, жисмоний тайёргарлик синови, диктант, суҳбат);

б) жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш;

в) психологик ўрганиш (номзоднинг интеллектуал ривожланганлик даражаси ва психоэмосионал барқарорлигини баҳолаш);

г) махсус текширув.

 

Миллий гвардия учун зарур ҳолларда қуйидаги номзодлар истисно тариқасида фақатгина тиббий кўрик ва саралашнинг махсус текширув босқичидан ўтказилади:

  • юксак касбий тайёргарлик ва фаолиятида катта тажрибага эга бўлган, ҳарбий хизматда бўлишнинг белгиланган ёш чегарасига етмаган фуқаролар, агар қонунчиликда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати билан келишилган ҳолда Миллий гвардия қўмондони буйруғи асосида;

 

  • сўнгги беш йил давомида республика миқёсидаги спорт мусобақасининг ғолиби бўлган ёки халқаро миқёсдаги спорт мусобақасининг 1-3-ўринларидан бирини эгаллаган спортчилар;

 

  • тор ихтисосликдаги юқори малакали мутахассислар;

 

  • олий ҳарбий таълим муассасаларининг бошқарув, илмий ва профессор-ўқитувчилар таркибидаги лавозимларни малакали мутахассислар билан тўлдириш учун илмий даражага (илмий унвонга) ҳамда камида беш йиллик илмий ва педагогик иш тажрибасига эга бўлган фуқаролар.

 

Номзодлар “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги қонунда ҳамда президент қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган талабларга жавоб бериши лозим. Бунда, номзод сифатида умумий ўрта ёки ўрта махсус (бошланғич, ўрта, ўрта махсус профессионал) ёхуд олий маълумотга эга бўлган фуқаролар кўриб чиқилади.

 

Контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилишда номзод бўйи қуйидаги махсус антропометрик параметрларга жавоб бериши талаб этилади:

 

  • эркак жинсидаги номзоднинг бўйи – 178 сантиметрдан паст бўлмаслиги керак;

  • аёл жинсидаги номзоднинг бўйи – 170 сантиметрдан паст бўлмаслиги керак.

Номзоднинг вазни Ўзбекистон қуролли кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган талабларга жавоб бериши шарт.

 

Ёмғир ортидан сел келиши мумкин: Тошкент вилояти аҳолиси огоҳлантирилди

Ёмғир ортидан сел келиши мумкин: Тошкент вилояти аҳолиси огоҳлантирилди

Айрим жойларда ёмғир сувлари тўпланиб, сув босишига олиб келиши мумкин.

Алифбо ўзгариши пулларга таъсир қиладими?

Алифбо ўзгариши пулларга таъсир қиладими?

Марказий банк янги алифбо жорий этилиши амалдаги банкнотларга таъсири юзасидан изоҳ берди.

Халқаро қидирувдаги ўзбекистонлик Туркияда ушланди: у фирибгарликда гумонланмоқда

Халқаро қидирувдаги ўзбекистонлик Туркияда ушланди: у фирибгарликда гумонланмоқда

У фуқароларнинг ишончига кириб, уларнинг мол-мулкини қўлга киритган.

265 млн сўмлик зарар: Жиззахда газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

265 млн сўмлик зарар: Жиззахда газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

Фуқаро газ ҳисоблагичининг фильтр қисмидан резина шланг орқали газ тармоғига уланган.

Тошкентда мебель цехида ёнғин содир бўлди: жабрланганлар йўқ

Тошкентда мебель цехида ёнғин содир бўлди: жабрланганлар йўқ

Ҳозирда ҳодиса сабаби ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.

50 га яқин сохта Telegram ресурслари аниқланди: Солиқ қўмитаси огоҳлантирди

50 га яқин сохта Telegram ресурслари аниқланди: Солиқ қўмитаси огоҳлантирди

Киберфирибгарлар қўмита номидан кешбэк савдоси, сохта акциялар ва хавфли иловаларни тарқатмоқда.

Тошкент ҳавоси сифати: ноябрнинг сўнгги кунлари қандай ўтади?

Тошкент ҳавоси сифати: ноябрнинг сўнгги кунлари қандай ўтади?

Пойтахтда 27–30 ноябрь кунлари кучли ҳарорат инверсияси кузатилиши мумкин.

Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Иорданияда бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Иорданияда бўлади

Ташриф дастурига кўра, Амман шаҳрида олий даражадаги музокаралар ва бошқа тадбирлар ўтказилади.