Ўзбекистон

50 га яқин сохта Telegram ресурслари аниқланди: Солиқ қўмитаси огоҳлантирди

Киберфирибгарлар қўмита номидан кешбэк савдоси, сохта акциялар ва хавфли иловаларни тарқатмоқда.

50 га яқин сохта Telegram ресурслари аниқланди: Солиқ қўмитаси огоҳлантирди



Солиқ қўмитасининг киберхавфсизлик хизмати мониторинг давомида Telegram мессенжерида қўмита номидан ташкил этилган ва киберфирибгарлар томонидан бошқарилаётган 50 га яқин ёпиқ ва очиқ гуруҳ, канал ҳамда ботларни аниқлади.


Ушбу ресурслар орқали кешбэк чекларининг савдосини ташкил этиш, пул эвазига ижара шартномаларини расмийлаштиришга ундаш, «кешбэк орқали пул ишлаш» каби реферал акцияларни таклиф қилиш, Солиқ қўмитаси номидан турли хабарлар тарқатиш ва хавфли иловаларни реклама қилиш билан шуғулланилмоқда.


Аниқланган ресурслар орасида soliquzçekkeşbek, SoliqUzkeşbeklar, Soliqmobilxizmati, SoliqUzbDavlatbot, keşbek_soliqbot каби номлар мавжуд.


Мазкур ҳолатлар юзасидан киберхавфсизлик хизмати Telegram мессенжерининг техник қўллаб-қувватлаш хизматига расмий мурожаат юборди.


Солиқ қўмитаси фуқароларни норасмий каналлар ва гуруҳларга қўшилмаслик, уларни бошқаларга тарқатмаслик, шунингдек, қонунбузарликка сабаб бўлиши мумкин бўлган ҳаракатларда иштирок этмасликка чақирди.


Шунингдек, бундай манбаларда жойлаштирилган ҳаволаларни очмаслик ва улардан олинган иловаларни қурилмага ўрнатмаслик тавсия этилди.


Шубҳали ҳолатларга дуч келган фуқаролар @soliquz_report_bot орқали хабар беришлари мумкин.

Тошкент ҳавоси сифати: ноябрнинг сўнгги кунлари қандай ўтади?

Тошкент ҳавоси сифати: ноябрнинг сўнгги кунлари қандай ўтади?

Пойтахтда 27–30 ноябрь кунлари кучли ҳарорат инверсияси кузатилиши мумкин.

Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Иорданияда бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Иорданияда бўлади

Ташриф дастурига кўра, Амман шаҳрида олий даражадаги музокаралар ва бошқа тадбирлар ўтказилади.

Янгиланган ўзбек алифбоси: паспорт ва ID-карталар алмаштириладими?

Янгиланган ўзбек алифбоси: паспорт ва ID-карталар алмаштириладими?

“Ўзбек алифбосига киритилган ўзгартиришларни жамият ҳаётининг барча соҳаларига жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Давлат ташкилотининг собиқ ходими қидирувда эди: у Туркияда ушланди

Давлат ташкилотининг собиқ ходими қидирувда эди: у Туркияда ушланди

У Жиноят кодексининг 167 ва 228-моддалари билан қидирувга берилган бўлиб, Ўзбекистонга қайтарилган.

Қаршидаги хонадонда газ портлади: жароҳатланганлар бор

Қаршидаги хонадонда газ портлади: жароҳатланганлар бор

Ҳозирда ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари ва ҳолатларини аниқлаш юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда 23,5 мингта хорижий корхона фаолият юритмоқда: энг кўпи савдо соҳасида

Ўзбекистонда 23,5 мингта хорижий корхона фаолият юритмоқда: энг кўпи савдо соҳасида

Саноат, ахборот ва алоқа ҳамда қурилиш йўналишлари ҳам хорижий корхоналар фаолиятида етакчи соҳалар қаторида.

Электр энергияси тўлови: газсиз ҳудудлар учун ойлик базавий меъёр оширилди

Электр энергияси тўлови: газсиз ҳудудлар учун ойлик базавий меъёр оширилди

Янги меъёрдан фойдаланиш учун фуқаролардан ариза ёки қўшимча ҳужжатлар талаб этилмайди.

ОТМлар миллий рейтинги: давлат олийгоҳларини рағбатлантириш тартиби белгиланди

ОТМлар миллий рейтинги: давлат олийгоҳларини рағбатлантириш тартиби белгиланди

Рейтинг натижалари эълон қилинганидан кейин 15 иш куни ичида рағбатлантириш маблағлари давлат олий таълим ташкилотига ўтказилади.