Қозоғистондаги портлашда 40 ёшли ўзбекистонлик аёл вафот этди
Яна бир ҳамюртимиз аҳволи оғир. У ҳозир жонлантириш бўлимида.


Tуркистон вилоятининг Арис туманидаги новвойхоналардан бирида портлаш юз берди. Ҳодиса оқибатида ўзбекистонлик аёл ҳалок бўлди. Яна бир одамнинг аҳволи оғир. У ҳозир жонлантириш бўлимида, танасининг 25-30 фоизи куйган.
“Ўзбекистоннинг икки фуқароси оғир аҳволда шифохонага етказилди. 40 ёшли аёл танасининг 90 фоизи куйиб вафот этди”, — деди Арис туман шифохонаси шифокор-жарроҳи Талғат Тажиметов.

Ҳаммаси бўлиб новвойхонада 5 та газ баллони мавжуд бўлган. Ўт ўчирувчилар етиб келгунига қадар битта баллон портлаб кетган.
Улардан тўрт нафари фавқулодда вазиятлар хизмати ходимлари томонидан хавфсиз жойга олиб кетилган.







