Ўзбекистон

Ўзбекистонда Пекин университети филиали очилиши мумкин

Бу бўйича Олий таълим вазири ўринбосари музокара олиб борди.

Ўзбекистонда Пекин университети филиали очилиши мумкин

 

21 январь куни Хитой сафарида бўлиб турган Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари Комилжон Каримов Пекин Университети Кенгаши раиси Хао Пинг билан учрашди.

 

Хитойнинг энг қадимги университетларидан бири бўлган, дунёнинг етакчи 20 та олий таълим муассасалари қаторидан жой олган Пекин университети билан ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамлаш ва кенгайтириш икки томон музокараларининг бош мавзуси бўлди. К. Каримов мамлакатда сўнгги олти йилда олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида хорижий ОТМларнинг Ўзбекистондаги филиаллари сони 30 дан ошгани ва бу амалиёт ўз ижобий натижаларини бериб, сифатли кадрлар етиштиришга хизмат қилаётганини таъкидлади. Шу ўринда Пекин университетининг филиалини республикада очиш таклифини илгари сурди.

 

Хао Пинг, ўз навбатида, Пекин университетининг хорижий давлатларда ҳозиргача бирорта филиали мавжуд эмаслигини таъкидлаган ҳолда, бу амалиётни Ўзбекистонда жорий этиш имкониятлари ҳақида сўз юритди. Ўз навбатида у ўзбек математика мактабининг дунё илмий жамоатчилиги орасида катта нуфузга эга эканини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон-Хитой Халқаро Марказий Осиё математика марказини ташкил этиш таклифини берди. Шунингдек, иқтисодиётнинг реал секторидаги кадрлар етишмовчилигини инобатга олиб, Ўзбекистон-Хитой муҳандислик мактабини очиш ҳам икки давлат иқтисодиётини ривожлантиришига хизмат қилишини қайд этди.

 

К. Каримов мезбон тарафнинг таклифларини маъқуллаган ҳолда Пекин университети қошида Ўзбек тили марказини ташкил этиш бўйича ўз фикрларини баён этди. Мазкур марказга ўзбек филолог-олимлари, педагог-мутахассисларни таклиф этиш, марказга услубий ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.

 

Учрашув дўстона ва самимий руҳда ўтди. Томонлар ҳамкорликни ривожлантириш масаласида ҳамфикр эканликларини мамнуният билан қайд этиб, ўзаро манфаатли лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга келишдилар.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистонда Пекин университети филиали очилиши мумкин | Zamon.uz