Ўзбекистон

ЎзА биноси ЮНEСКО Бутунжаҳон меросининг дастлабки рўйхатига киритилади

Бу бўйича ариза тайёрлангани маълум қилинди.

ЎзА биноси ЮНEСКО Бутунжаҳон меросининг дастлабки рўйхатига киритилади

 

Ижтимоий тармоқда «Шарқ» нашриёт-матбаа ижодий уйининг бино ва иншоотлари маданий мерос объектлари рўйхатидан чиқарилгани, шу боис ўзининг аввалги қиёфасини сақлаб қолмаслиги ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан маданий мерос агентлиги изоҳ берди.

 

Қайд этилишича, мажмуа 1914–1983 йиллар мобайнида бунёд этилган 14 та бино ва иншоотдан иборатдир.

 

2023 йилнинг 14 октябрида Ишчи гуруҳ мазкур объектларда тарихий ва маданий экспертизани ўтказди.

 

Гуруҳ таркиби Маданий мерос агентлиги вакиллари, агентлик ҳузуридаги Илмий эксперт кенгаши аъзолари, Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда “Шарқ нашриёти матбаа корхонаси” акциядорлик жамияти ходимларидан иборат эди.

 

Экспертиза натижаларига кўра, ишчи гуруҳ томонидан бино ва иншоотларнинг аксарияти тўлиқ реконструкцияни тақозо этувчи авария ҳолати, аянчли аҳволда экани тўғрисида тегишли хулосалар қилинди. Шунингдек, тарихий ва маданий аҳамиятга молик бинолар аниқланди.

 

Шу билан бирга, Давлат активларини бошқариш агентлигига мулк мажмуасининг реализация қилинишида “ЎзА биноси” (литер 0002) маъмурий биносининг тарихий меъморий қиёфасини сақлаб қолиш зарурлиги, келгусида эса қурилиш, таъмирлаш ва реконструкция ишларини Маданий мерос агентлиги билан келишилган ҳолда амалга ошириш вазифаси юклатилди.

 

Шунингдек, Маданий мерос агентлиги Тошкент шаҳридаги модернизм иншоотлари, шу жумладан, ЎзА биносини ЮНEСКО Бутунжаҳон меросининг дастлабки рўйхатига киритиш учун аризани тайёрлаган.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.

Жиззахда солиқ қарзи сабаб иккита BYD хатланди

Жиззахда солиқ қарзи сабаб иккита BYD хатланди

Қарздорлик бартараф этилмаган тақдирда, машиналар аукционда сотилади.