Ўзбекистонлик эшкак эшувчилар Туркияда йиғин ўтказади
Халқаро ўқув-машғулот йиғини 16 февралга қадар давом этади.

Пара академик эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига лицензия берувчи Осиё ва Жаҳон чемпионатига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида халқаро ўқув машғулот йиғинига жўнаб кетди.
Туркиянинг Кёйжегиз шаҳрида бўладиган ушбу йиғинга 9 та спортчи ва 3 та тренер жалб этилган. Халқаро ўқув-машғулот йиғини 16 февралга қадар давом этади.







