Сирдарёда автобус ва Nexia тўқнашиб кетди
Вилоят ИИБ ҳолат бўйича маълумот берди.

Бугун, 30 январь куни Сирдарё вилоятининг Ховос туманида автобус ва Nexia йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда вилоят ИИБ маълум қилди.
Қайд этилишича, ҳолат халқаро аҳамиятга Жиззах-Тошкент йўналишида юз берган. ISUZU русумли автобус ҳаракатланиб кетаётганда унинг йўлига ўнг томондан Nexia чиқиб тўқнашиб кетган. Оқибатда автобус ағдарилган, иккала транспорт воситасининг ҳайдовчи ва йўловчилари ҳам тан жароҳати олмаган.
Транспорт воситалари техник шикастланган. Ҳозирда ҳолат бўйича Ховос тумани ИИБ ЖХХ ЙҲХГ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.







