Қашқадарёда Damas ЙПХ ходимини босиб кетди
Ҳайдовчи ходимнинг талабига бўйсунмасдан, қочиб кетишга уринган.

Ижтимоий тармоқларда «Damas» ҳайдовчиси ЙПХ ходимининг келтирилган талабларига бўйсунмасдан уни бир неча метрга судраб кетгани акс этган видео тарқалди.
Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 31 январь куни Қашқадарё вилояти Китоб туманида ЙПХ ходими Damas русумли автомашинасини тўхтатган ва ундан тегишли ҳужжатларни тақдим қилишни сўраган.
Бироқ ҳайдовчи унинг талабига бўйсунмасдан, қочиб кетишга уринган. Шу вақтда ҳаракатланаётган машинани тўхтатишга уринган ЙПХ ходими судралиб, машина тагида қолиб кетган.
Натижада йўл патрул ходими тан жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган, ҳозирда унинг аҳволи оғир эканлиги айтилмоқда.







