Андижондаги газ портлаши оқибатида 2 киши вафот этди
Кеча вилоятдаги кўп қаватли уйда ёнғин чиққанди.

Кеча Андижон шаҳрининг 3-кичик даҳасида жойлашган кўп қаватли уйдаги хонадонларнинг бирида газ ҳаво аралашмасининг чақнаши оқибатида ёнғин юз берганди.
Вилоят ҳокимлигининг маълум қилишича, ҳодиса сабабли хонадоннинг бир нафар аъзоси воқеа жойида, тан жароҳати олган яна бир аъзоси эса кўрсатилган тиббий ёрдамларга қарамай, бугун шифохонада вафот этган.
Андижон вилояти ҳокимлиги вафот этган фуқароларнинг яқинлари va оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирган.







