Tesla Жанубий Америкадаги илк дўконини очди
Электромобиллар Чили пойтахти Сантьяго шаҳридаги савдо марказида намойиш этилган.

Tesla компанияси ўзининг Жанубий Америкадаги биринчи дўконини очди. Хабар берилишича, электромобиллар Чили пойтахти Сантьяго шаҳридаги савдо марказида намойиш этилган бўлиб, корхона айни дамда хитойлик ишлаб чиқарувчилар билан жиддий рақобатлашмоқда.
ОАВнинг хабар беришича, Tesla'нинг ҳозиргача Мексикада айрим савдо нуқталари мавжуд, аммо улар ҳали қитъага ўз маҳсулотларини етказиб бера олганича йўқ.
Миллиардер Илон Маскка тегишли компания аввалроқ Чилида транспорт воситаларини ишлаб чиқариш, сотиш, ва тарқатиш мақсадида эканлигини маълум қилган эди.







