Жаҳон

БААда йирик ЙТҲ: 14 киши ҳалок бўлди, 30 киши жароҳатланди

Тўқнашувдан сўнг бошланган ёнғин бошқа транспорт воситаларига ҳам тарқалган.

БААда йирик ЙТҲ: 14 киши ҳалок бўлди, 30 киши жароҳатланди

Бирлашган Араб Амирликларининг Фужайра амирлигида юк машинаси ва бир нечта автомобиль иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 14 киши ҳалок бўлди, яна 30 киши жароҳатланди. Тўқнашувдан кейин транспорт воситаларида ёнғин ҳам юзага келган.

 

Фужайра полицияси маълумотига кўра, ҳодиса пайшанба куни ярим тунга оз вақт қолганда Шайх Халифа бин Зоид автомобиль йўлида, Фужайра шаҳрига кириш қисмида содир бўлган.

 

Дастлаб юк машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, бошқа транспорт воситасига урилган. Шундан сўнг юк машинаси ағдарилиб, тирбандлик сабабли тўхтаб турган бир нечта автомобиль билан тўқнашган. Тўқнашув ортидан юк машинасида ёнғин чиққан ва аланга шикастланган бошқа транспорт воситаларига ҳам тарқалган.

 

Полиция хабарига кўра, жароҳатланганларнинг 15 нафари шифохонадан жавоб берилган, қолган 15 нафари даволанишни давом эттирмоқда. Ҳалок бўлганлар орасида БАА фуқаролари ҳам бор. Айрим қурбонларнинг шахсини аниқлаш учун ДНК экспертизаси ўтказилмоқда.

 

Ҳодиса жойига фавқулодда вазиятлар хизмати, фуқаро муҳофазаси бўлинмалари, тез ёрдам ва полиция ходимлари жалб қилинган. Улар ёнғинни ўчирган, жароҳатланганларни шифохоналарга олиб борган ҳамда ҳудуд хавфсизлигини таъминлаган.

Исроил Ғазодаги шифохонага зарба берди: жарроҳ ва яна беш киши ҳалок бўлди

Исроил Ғазодаги шифохонага зарба берди: жарроҳ ва яна беш киши ҳалок бўлди

БМТ эса кучли ёмғирлар туфайли бошпанасиз қолган аҳоли учун Ғазога зудлик билан чодирлар етказишга чақирди.

Украина бўйича музокараларда янги босқич: Стубб учрашув муддатини маълум қилди

Украина бўйича музокараларда янги босқич: Стубб учрашув муддатини маълум қилди

Финляндия президенти АҚШ, Россия, Украина ва Европа вакиллари иштирокидаги учрашув бир-икки ҳафта ичида ўтказилиши мумкинлигини айтди.

6000 дан ортиқ мактабда ваҳима: Италияда оммавий бомба таҳдидлари текширилмоқда

6000 дан ортиқ мактабда ваҳима: Италияда оммавий бомба таҳдидлари текширилмоқда

Мамлакатдаги мактабларга бомба қўйилгани ҳақида аноним хатлар юборилди.

Халқаро қидирув ва Грузиядаги ҳибс: ўзбекистонлик аёл Қозоғистонга экстрадиция қилинди

Халқаро қидирув ва Грузиядаги ҳибс: ўзбекистонлик аёл Қозоғистонга экстрадиция қилинди

У уюшган жиноий гуруҳда иштирок этиш ва қўшмачиликда гумонланмоқда.

60 минг имзо тўпланди: Жапаров президентликка номзод сифатида рўйхатдан ўтадими?

60 минг имзо тўпланди: Жапаров президентликка номзод сифатида рўйхатдан ўтадими?

Унинг номзодини рўйхатга олиш бўйича якуний қарорни Марказий сайлов комиссияси қабул қилади.

Нью-Йоркда уч қаватли бино қулаб тушди: 2 киши ҳалок бўлди

Нью-Йоркда уч қаватли бино қулаб тушди: 2 киши ҳалок бўлди

Қутқарувчилар вайроналар остида бошқа қурбонлар бор-йўқлигини текширмоқда.

Тожикистоннинг миллий хавфсизлигига оид ҳужжатлар ўғирланди: хакерлар сунъий интеллектдан фойдаланган

Тожикистоннинг миллий хавфсизлигига оид ҳужжатлар ўғирланди: хакерлар сунъий интеллектдан фойдаланган

Текширув давомида Ўзбекистоннинг Ўрмон хўжалигида қўлланиладиган Smart Forestry рақамли платформасига кириш излари ҳам аниқланган.

Ҳормуз бўғозидаги портлашлар нефть нархига таъсир қилди: Brent 92 доллардан ошди

Ҳормуз бўғозидаги портлашлар нефть нархига таъсир қилди: Brent 92 доллардан ошди

Кемаларга ҳужумлар давом этаётгани ортидан жаҳон бозорида нефть нархи яна кўтарилди.