Собиқ “вагнерчилар” “Африка Корпуси”га қўшилди
"Африка Корпуси" "Вагнер" ўрнини эгаллашга интилаётган янги ташкилот ҳисобланади.

"Африка Корпуси" "Вагнер" ўрнини эгаллашга интилаётган янги ташкилот бўлиб, Африка мамлакатлари раҳбарларига пул эвазига ёки ушбу мамлакатларда минерал ресурсларни ўзлаштириш ҳуқуқи эвазига ўз хизматларини таклиф қилади.
Cобиқ "вагнерчилар" тинч ҳаётга қайтишни истамай, ушбу қуролли тузилмага қўшилмоқда.
Яқин Шарқдаги кескинлашув фонида собиқ "Вагнер" Ливия ва Судан, шунингдек, Африканинг бошқа бир қанча мамлакатларида ўз иштирокини кучайтирмоқда.
Москванинг Африкадаги манфаатларини илгари суришда ҳозирда Россия мудофаа вазири ўринбосари Юнус-Бек Евкуров ва ГРУ генерал-майори Андрей Аверянов асосий рол ўйнайди.







