Ўзбекистон

Тадбиркор ва талаба фуқароларнинг 100 млн сўмга яқин пулини ўзлаштирди

Ҳолат Фарғонада содир бўлган.

Тадбиркор ва талаба фуқароларнинг 100 млн сўмга яқин пулини ўзлаштирди

 

Фарғонада тадбиркор ва Турин политехника университети талабаси сохта илова яратиб, фуқароларнинг 100 млн сўмга яқин пулини ўзлаштирди. Улар гўё фуқароларнинг пластик картасидаги пулни биржада криптовалютага алмаштирган ҳолда талон-торож қилган.

 

Фарғонада сохта илова яратиб, фуқароларнинг 100 миллион сўмга яқин пулини ўзлаштирганларга суд ҳукми ўқилди. Маълум бўлишича, Тошкент шаҳрида яшовчи тадбиркор Ш.Ш. ҳамда Турин политехника университети талабаси A.Ю. ҳам ахборот тизими орқали одамларни чув тушириш режасини тузган.

 

Улар интернет ижтимоий тармоғидан фойдаланиб, "Агробанк мобиле" зарарли иловасини яратган. Мазкур илова орқали фуқароларнинг пластик картасидан эркин фойдаланиш имкониятига эга бўлган. Дастур ёрдамида фуқаро A.Н.ning пластик картасидаги 47 миллион 235 минг сўм миқдоридаги пул маблағини биржада криптовалютага алмаштирган ҳолда талон-торож қилган.

 

Бундан ташқари, фуқаро O.Ж.ning картасидаги 45 миллион 225 минг сўм сўм миқдоридаги пул маблағларини ҳам криптовалютага алмаштирган ҳолда ўзлаштириб олган. Фарғона вилоят ИИБ киберхавфсизлик бўлими ходимлари томонидан мазкур ҳолатлар бўйича тезкор техник тадбирлар ўтказилиб, уларнинг ҳаракатларига аниқлик киритилди. Судланувчиларга суд ҳукми билан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.

custom img

Президенти Шавкат Мирзиёев Дания ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Учрашувда икки давлат ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Ўзбекистонда иш ҳақи ошди: ўртача маош 7,1 млн сўмга етди

Энг юқори реал иш ҳақи ўсиши Жиззах вилоятида, энг юқори ўртача маош эса молия ва суғурта соҳасида қайд этилди.

custom img

Ўзбекистон контенти учун халқаро майдон: Tashkent Content Market Бокуда тақдим этилди

Платформа Ўзбекистон контентини халқаро бозорларга олиб чиқиш, дистрибуция ва копродакшн имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

custom img

“Одамлар кўчада ётибди”: Мактаб таълими вазирлиги видеога изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда вазирлик қабулхонасига мурожаат қилган фуқаролар “кўчада ётибди” деган мазмундаги хабарлар тарқалди.

custom img

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди: Сенат қонунни маъқуллади

Меҳнат кодексига шаҳвоний шилқимликни тақиқлаш, иш берувчининг ходимлар учун хавфсиз муҳит яратиш мажбуриятини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар киритилади.

custom img

Қизларни иш билан алдаб, Туркияга олиб келган: халқаро қидирувдаги аёл ушланди

Одам савдосида гумонланиб қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга олинди.

custom img

Ҳамма кутган қонун: Сенат умрбод қамоқ жазосини маъқуллади

Ҳужжатга кўра, 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан айрим жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси қўлланади.

custom img

Ёмғир, қор ва кучли шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

“Ўзгидромет” об-ҳаво кескин ўзгаришидан огоҳлантирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"