Ўзбекистон

Польшанинг Познан шаҳрида Ўзбекистон фахрий консуллик офиси очилади

Мамлакат элчиси Амирсаид Аъзамхўжаев Варшава шаҳридаги Collegium Humanum университетига ташриф буюрди ва олий таълим муассасаси ректори, Ўзбекистоннинг Польшадаги фахрий консули Павел Чарнецкий билан учрашув ўтказди.

Польшанинг Познан шаҳрида Ўзбекистон фахрий консуллик офиси очилади

 

"Дунё" хабарига кўра, ташриф аввалида ректор Варшавадаги бир вақтнинг ўзида 20 минг талаба ўқишга мўлжалланган ва энг замонавий ўқув дастурлари билан жиҳозланган янги университет биноси бўйлаб экскурсия уюштирди.

 

Мулоқот чоғида томонлар мазкур университет ва унинг Андижон вилоятидаги филиалида ўқув жараёнларининг ташкил этилиши, ўзаро ҳамкорликнинг кейинги шакл ва механизмлари, шунингдек, фахрий консулнинг 2023 йилдаги фаолияти ва 2024 йил учун қўшма режалари муҳокама қилинди.

 

Университет профессор-академик жамоаси Ўзбекистон олий таълим муассасалари билан икки томонлама диплом бериш дастури доирасида ҳамкорлик қилишга тайёрлигини таъкидланди. 

 

2024 йилги режалар доирасида март ойида Буюк Польша воеводалигининг Познан шаҳрида Ўзбекистон фахрий консуллигини очиш тўғрисида келишиб олинди. Тантанали маросим Тошкент ва Варшава ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 32 йиллигини кенг нишонлаш тадбирлари доирасида ўтказилади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Польшанинг Познан шаҳрида Ўзбекистон фахрий консуллик офиси очилади | Zamon.uz