Ўзбекистон

Энди 1 йилда 2 тадан ортиқ машина сотганлар солиқ тўлайди

Бу бўйича янги тартиб жорий этилиши мумкин.

Энди 1 йилда 2 тадан ортиқ машина сотганлар солиқ тўлайди

 

 

Ўзбекистонда йил давомида иккитадан ортиқ автомобил сотган жисмоний шахсларни декларациялаш тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда. Бу – Стратегик ислоҳотлар агентлигининг 13 феврал кунги давлат раҳбарига қилган тақдимотидан ўрин олган.

 

Қайд этилишича, 2022 йилда 33 мингга яқин фуқаро 3 ва ундан ортиқ автомобил харид қилган. Декларация тизими чайқовчиликнинг олдини олишга ва бюджетга қўшимча 30 миллиард сўм туширишга қаратилган.

 

Шунга ўхшаш тартиб уй-жой олди-сотдисида амал қилиб келади. Унга кўра, фуқаро харид қилган уйини 3 йил ичида сотса, харид қилган ва сотган нархи ўртасидаги мусбат фарқдан 12 фоизлик даромад солиғи ҳисобланади.

 

Аввалроқ UzAuto Motors олибсотарларга қарши курашиш мақсадида бир киши йилига бир хил русумдаги иккитадан ортиқ автомобил сотиб олган бўлса, харидорга автомобил етказиб бериш муддатини 120 кунгача оширган эди. Бундай ҳолда, ҳар бир кейинги машина навбатнинг охирига кўчирилади.

 

Ўтган йил охирида ҳукумат қарори билан янги автомобилларни сотиш қоидаларига ўзгартиришлар ҳам киритилганди. Шу асосда, UzAuto Motors мижоз билан 12 ой ичида иккитадан ортиқ олди-сотди шартномаси тузилган бўлса, у билан автомобил етказиб бериш бўйича янги шартнома тузишдан бош тортиш ҳуқуқига эга бўлди.

 

custom img

Сурхондарёда ер олди-сотдиси ортидан можаро: 32 ёшли эркакни калтаклаб ўлдирган беш киши қамалди

Уларга 4 йилдан 9 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

custom img

Наманган боғчасидаги жинсий зўравонлик: жиноят иши прокуратурага ўтказилди

Тергов устидан назорат шахсан Бош прокурор томонидан ўрнатилган.

custom img

Боғчадаги жинсий зўравонлик ҳолати: Болалар омбудсмани вазирликка тақдимнома киритди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигидан боғчаларда болалар хавфсизлигини таъминлаш чораларини кучайтириш талаб қилинди.

custom img

Самимий мурожаат: Муҳаммедалига Президент мактуб ва совға

Қорақалпоғистонга ташриф давомида Муҳаммедали исмли боланинг Президентга самимий мурожаати ва Ватанга бўлган меҳри акс этган видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган эди.

custom img

Фарғонада МИБ орқали фермердан 99 млн ундирилди

Маълум бўлишича, фермер хўжалигининг 25 та ижро ҳужжати бўйича солиқ қарзи мавжуд бўлган.

custom img

Қорақалпоғистондаги рейдда 523 та автомашина жарима майдонига жойлаштирилди

Маълум бўлишича, уларнинг 2,6 млрд сўмлик жарималари мавжуд.

custom img

Жиззахда кредит қарзи сабаб нотурар бино хатланди

Эндиликда кейинги ижро ҳаракатлари қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.

custom img

56 та янги вагон: Тошкент метросида вагонларнинг қарийб 70 фоизи янгиланди

Янги авлод замонавий ҳаракат таркиблари метрополитеннинг 4 та йўналишида ҳаракатланмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"