Ўзбекистон

Андижонда 21 ёшли келин ўзини осиб қўйди

Ёш оиланинг бир нафар фарзанди ҳам бўлган.

Андижонда 21 ёшли келин ўзини осиб қўйди

 

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Олтинкўл туманида 21 ёшли келиннинг ўз жонига қасд қилгани тўғрисида хабарлар тарқалди.

 

Суриштирув ўтказган блогернинг маълум қилишича, марҳуманинг ўз жонига қасд қилган, дея ёпиб юборилган жиноят иши қайтадан очилган. Келинчакнинг турмуш ўртоғи судга айбланувчи дея жалб қилинган. Аммо марҳуманинг онаси қизининг ўлимига оиланинг бошқа аъзолари ҳам алоқадорлигини даво қилиб, суддан адолатни талаб қилган.

 

“Қизимнинг мурдаси учун ҳам коррупция аралашяпти. Қизимни улар уриб, молхонага қўйиб қўйишган. Биз борганимизда улар қизимни ўзини осиб қўйганини айтишди. Лекин шифокор қизимдаги жароҳатларни ўлишидан олдин бўлган деб кўрсатма берди. Ҳаттоки йўқ одамлар ҳам судда кўрсатма беряпти. Мен ёзиб берган қоғозни «милиция» йўқ қилиб юбораяпти. Менинг қизим қачон тирилиб келади, улар қамоқдан чиқади", - дейди марҳуманинг онаси.

 

Андижон вилояти судларининг хабар қилишича,  ҳолат юзасидан дастлабки суд мажлиси жорий йилнинг 26 декабрь куни бошланган.

 

ЖИБ Олтинкўл тумани судига ЖК 109-моддаси 2-қисми (қасддан баданга енгил шикаст етказиш) ва 103-моддаси (ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) 2-қисми «а» банди билан судланувчи O.N.ga оид иш келиб тушган.

 

Жорий йилнинг 20 февраль куни мазкур суд иши ЖИБ Олтинкўл туман суди очиқ суд мажлисида кўриб чиқилди.

 

Суд ҳукмига кўра, O.N. ЖКнинг 109-моддаси 2-қисми ва 103-моддаси 2-қисми ”а” банди билан айбли деб топилди. Унга кўра, O.N.ga тайинланган жазоларни ЖКнинг 59-моддаси тартибида қисман қўшиб ўташ учун узил-кесил 9 (тўққиз) йил 3 (уч) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.