"Аi-80" бензинини қиммат нархда сотиш ҳолатлари аниқланмоқда
Ҳозирда ҳолат бўйича тегишли қонуний чоралар кўрилмоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси ҳамда ҳудудий бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда 14 нафар фуқаро ноқонуний даромад орттириш мақсадида яшаш хонадонларида "Аi-80" маркали бензин ёқилғисини чакана сотиш билан шуғулланиб келаётганликлари аниқланиб, улардан жами 1 270 литр бензин ёқилғиси ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддалари билан қонуний чоралар кўрилмоқда.







