Тўйида Путин рақсга тушган Австрия ТИВ собиқ раҳбари Россияга кўчиб ўтди

Карин Кнайсл Россияни эркин давлат деб билади ва у ерда қолиб яшаш учун мамлакат шарқида уй қуриш ниятида. У фуқаролигини ўзгартирмайди.

Тўйида Путин рақсга тушган Австрия ТИВ собиқ раҳбари Россияга кўчиб ўтди

 

Австрия собиқ ташқи ишлар вазири Карин Кнайсл Россия Федерациясига бутунлай кўчиб ўтганини маълум қилди.

 

"Мен шаҳарда яшайдиганлардан эмасман", — деди у. 

 

Кнайсл фуқаролигини ўзгартириш ниятида эмас 

 

Австрия ташқи ишлар вазирлигининг собиқ раҳбари фуқаролик берадиган ҳуқуқ ва мажбуриятлар фақат битта давлат билан боғлиқ бўлиши керак, деб ҳисоблаб, Россия паспортини олишни режалаштирмаётганини айтди.

 

"Фуқароликни шунчаки ўзгартириб бўлмайди. Агар шундай қилсам, битта фуқароликни танлаш керак бўлади. Мен жуда консервативман, лекин бир вақтнинг ўзида иккита паспортга эга бўлиш кўпхотинлиликда яшаш ва икки киши билан турмуш қуришга ўхшайди", — дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради ТАСС. 

 

Агентликнинг аниқлик киритишича, ўтган ёзда Кнайсл россиялик бўлиш учун рус тилини тўғри ўрганиши кераклигини айтган. Унинг сўзларига кўра, биринчи навбатда "Уруш ва тинчлик"ни тугатиши керак, Достоевскийни ва Чеховнинг камида иккита асарини ўқиш керак, кейин бу ҳақда суҳбатни бошлаш мумкин бўлади". Кнайсл сўзларига кўра, рус тилини ўрганяпти, аммо унда гапиришга ўзида ҳали ишонч ҳис қилмаяпти.

 

Собиқ вазир ҳозирча ижарада

 

2023 йил август ойида Карин Кнайсл Рязан вилояти Касимовский тумани Петрушово қишлоғида уйни ижарага олди, дея хабар беради "Вид сбоку" маҳаллий онлайн газетаси. Нашрнинг аниқлик киритишича, у илгари бир муддат Қуйи Австриядаги Зайберсдорф шаҳрида яшаб, кичик фермани бошқарган.

 

"Мен эски ҳаётимни тарк этишимга, ҳаммасини бошидан бошлашга мажбур бўлдим, 60 ёшда бу осон эмас", — деб қўшимча қилди австриялик собиқ сиёсатчи. 

 

Американинг The Washington Post газетаси 2022 йил июль ойида мақола чоп этиб, унда Австрия собиқ ташқи ишлар вазири таҳдидлар туфайли ўз фуқаролиги давлатини тарк этгани ҳақида хабар берган эди. Ўша куни Кнайслнинг ўзи Х ижтимоий тармоғидаги шарҳларидан бирида "доимий ҳужумлар" туфайли 2020 йил сентябрь ойида Австрияни тарк этганини тушунтирди. 

 

2022 йил май ойининг охирида Кнайсл "Роснефт" директорлар кенгашидаги лавозимидан бош тортгани маълум бўлди. У Россия давлат концернида бир йилга яқин лавозимда ишлаган. 

 

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил август ойида Кнайслнинг тўйида Россия президенти Владимир Путин иштирок этиб, у билан рақсга тушганди. Ўшанда у оммавий ахборот воситаларига ҳукуматдаги ҳамкасбларини ва ўша пайтда Австрияга ташриф буюрган Путинни тадбирга тасодифан таклиф қилганини айтган эди.

 

custom img

Араб ва мусулмон давлатлари Қуддусдаги муқаддас қадамжоларни ҳимоя қилиш режасини ишга туширди

Ташаббус Исроил томонидан содир этилаётган қонунбузарликларни ҳужжатлаштириш, муқаддас масканлар атрофидаги вазиятни муҳокама қилишни назарда тутади.

custom img

Россия байроғи туширилган пойандоз иши: ўзбекистонлик аёлга жиноят иши қўзғатиш рад этилди

Қозондаги Бош консулхона маълум қилишича, бунга Россия ваколатли идоралари билан олиб борилган музокаралар натижасида эришилган.

custom img

Миграция агентлигида 1 млрд сўмдан ортиқ бюджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланди

Айрим ходимларга ишламаган даври учун иш ҳақи ва қонунчиликка зид равишда рағбатлантириш пуллари тўланган, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

custom img

Тошкентдаги Ислом Каримов ёдгорлик мажмуаси атрофи аҳоли учун очилмоқда

Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига туташ 37 гектар ҳудудни комплекс ривожлантириш ишлари бошланди. Аввалроқ Саида Мирзиёева пойтахтдаги истироҳат боғларини кўздан кечирганди.

custom img

Янги ўқув йилига тайёргарлик: "Президент совғалари" 25 августгача мактабларга етказилади

“Президент совғаси” таркибига 12 турдаги ўқув қуроллари ҳамда Мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан давлат рамзлари тасвирланган брелок киритилган.

custom img

Сирдарёда фарзандини кийим илгич билан урган она 3 суткага қамалди

Аёл фарзанди мактабдаги тўгаракка бормасдан кўчада ўйнаб юрганидан жаҳли чиққан.

custom img

Энди экологик экспертиза бошқача ишлайди: Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сон қарори нималарни ўзгартирди?

Янги тартиб лойиҳаларни экологик хавфига қараб баҳолаш, бюрократияни қисқартириш ва хизматлар шаффофлигини оширишни назарда тутади.

custom img

Самарқандда "Нурбулоқ" санаторий-курорт шаҳри ташкил этилиши режалаштирилмоқда

Тиббий ҳамда соғломлаштириш туризмини ривожлантириш мақсадида Президент қарори лойиҳаси тайёрланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"