Ўзбекистон

Экологик экспертиза хулосаси: уни энди онлайн олиш мумкин

Белгиланган тўлов ҳам онлайн амалга оширилади.

Экологик экспертиза хулосаси: уни энди онлайн олиш мумкин

Экологик экспертиза хулосасини энди идораларга бормасдан, my.gov.uz портали орқали электрон шаклда олиш мумкин.

 

Бунинг учун портал орқали онлайн ариза тўлдириб, экологик лойиҳа ҳужжатларини юклаш лозим. Шундан сўнг ҳужжатлар туман экология бўлими ва Экспертиза маркази томонидан кўриб чиқилади. Белгиланган тўлов ҳам онлайн амалга оширилади.

 

Экспертиза хулосаси тайёр бўлгач, уни электрон шаклда юклаб олиш мумкин. Хизматдан фойдаланиш учун my.gov.uz порталидаги тегишли хизмат орқали ариза топширилади.

 

Экологик экспертиза хулосаси 39 иш кунида тақдим этилади. Хизмат учун тўлов объект турига қараб БҲМнинг 0,3 бараваридан 25 бараваригача этиб белгиланган.

 

Хулосанинг амал қилиш муддати ҳужжат турига қараб 3 йилдан 5 йилгача бўлади.

265 млн сўмлик зарар: Жиззахда газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

265 млн сўмлик зарар: Жиззахда газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

Фуқаро газ ҳисоблагичининг фильтр қисмидан резина шланг орқали газ тармоғига уланган.

Тошкентда мебель цехида ёнғин содир бўлди: жабрланганлар йўқ

Тошкентда мебель цехида ёнғин содир бўлди: жабрланганлар йўқ

Ҳозирда ҳодиса сабаби ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.

50 га яқин сохта Telegram ресурслари аниқланди: Солиқ қўмитаси огоҳлантирди

50 га яқин сохта Telegram ресурслари аниқланди: Солиқ қўмитаси огоҳлантирди

Киберфирибгарлар қўмита номидан кешбэк савдоси, сохта акциялар ва хавфли иловаларни тарқатмоқда.

Тошкент ҳавоси сифати: ноябрнинг сўнгги кунлари қандай ўтади?

Тошкент ҳавоси сифати: ноябрнинг сўнгги кунлари қандай ўтади?

Пойтахтда 27–30 ноябрь кунлари кучли ҳарорат инверсияси кузатилиши мумкин.

Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Иорданияда бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Иорданияда бўлади

Ташриф дастурига кўра, Амман шаҳрида олий даражадаги музокаралар ва бошқа тадбирлар ўтказилади.

Янгиланган ўзбек алифбоси: паспорт ва ID-карталар алмаштириладими?

Янгиланган ўзбек алифбоси: паспорт ва ID-карталар алмаштириладими?

“Ўзбек алифбосига киритилган ўзгартиришларни жамият ҳаётининг барча соҳаларига жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Давлат ташкилотининг собиқ ходими қидирувда эди: у Туркияда ушланди

Давлат ташкилотининг собиқ ходими қидирувда эди: у Туркияда ушланди

У Жиноят кодексининг 167 ва 228-моддалари билан қидирувга берилган бўлиб, Ўзбекистонга қайтарилган.

Қаршидаги хонадонда газ портлади: жароҳатланганлар бор

Қаршидаги хонадонда газ портлади: жароҳатланганлар бор

Ҳозирда ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари ва ҳолатларини аниқлаш юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.