Тошкентда чанг-тўзон хавфи: Махсус комиссия огоҳлантирди
Тошкентда ёмғир олдидан шамол кучайиши сабаб қисқа муддатли чанг-тўзон кузатилиши мумкин.

Бугун Тошкент шаҳрида нам ҳаво массалари кириб келишидан олдин қисқа муддатли чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Махсус комиссия огоҳлантирди.
«Ўзгидромет» прогнозларига кўра, шамол тезлиги 3–8 м/с гача, айрим ҳудудларда эса 10–14 м/с гача кучайиши мумкин. Кучли шамол айрим жойларда чанг-тўзон юзага келишига сабаб бўлади.
Шунингдек, бунинг натижасида атмосфера ҳавосидаги чанг заррачалари, хусусан, PM10 концентрацияси қисқа муддатга ошиши мумкин.
Ҳозирда пойтахт ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.








