Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди
Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Япониянинг Аичи ва Нагоя шаҳарларида 19 сентябрдан 4 октябргача ўтказилган ХХ Осиё ўйинлари якунланди. Ўзбекистон делегацияси умумжамоа ҳисобида 5-ўринни эгаллади.
Ўзбекистонлик спортчилар мусобақада 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза — жами 70 та медални қўлга киритди.
Умумжамоа ҳисобида Хитой 341 та медаль билан биринчи ўринни эгаллади. Япония 269 та медаль билан иккинчи, Жанубий Корея 150 та медаль билан учинчи бўлди. Ҳиндистон мусобақанинг сўнгги кунида қўлга киритган медаллари эвазига Ўзбекистонни ортда қолдириб, 4-ўринни эгаллади.
Ўзбекистонлик оғир атлетикачи Акбар Жўраев ҳам мусобақада олтин медални қўлга киритди. У даст кўтариш машқида 197 кг натижа қайд этиб, жаҳон рекордини янгилади. Шунингдек, спортчи силтаб кўтаришда 226 кг ва икки курашда 423 кг натижа билан Осиё ўйинлари рекордларини ўрнатди.
Таққослаш учун, 2023 йилда Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказилган XIX Осиё ўйинларида ҳам Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида 5-ўринни эгаллаган. Ўшанда делегация 22 та олтин, 18 та кумуш ва 31 та бронза, жами 71 та медални қўлга киритган.








