Ўзбекистон

Сув таъминоти вақтинча чекланади: 5 октябрдан ўчирилади

2026-йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида сув тармоқларида режали профилактика-таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Сув таъминоти вақтинча чекланади: 5 октябрдан ўчирилади

Тошкент шаҳрининг бир қатор туманларидаги маҳалла ва ташкилотларда 5-октабрдан бошлаб сув таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Тошкент шаҳар сув таъминоти» маълум қилди.

 

Таъкидланишича, 2026-йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида сув тармоқларида режали профилактика-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

 

Сув таъминоти вақтинча тўхтатилган манзилларга махсус техникалар орқали ичимлик суви етказиб берилади.

 

Қўшимча маълумот учун (71) 256-10-95, (71) 252-60-08 ёки 1054 рақамларига мурожаат қилиш мумкин.

 

Қуйидаги манзилларда белгиланган муддатлар давомида сув бўлмайди:

 

5 октябрь соат 09:00 дан 6 октябрь соат 15:00 гача

 

1. Юнусобод тумани бўйича: «Уста Ширин», «Туркқўрғон», «Ифтихор», «Жомий», «Янгиариқ», «Шаҳристон», «Ҳуснобод», «Отчопар-1», «Отчопар-2» маҳаллаларида, Оқилота ва Анорзор тор кўчаларида.

 

2. Шайхонтоҳур тумани бўйича: «Тахтапул», «Кохота», «Янги Камолон», «Лабзак», «Камолон», «Шайхонтоҳур», «Камолон дарвоза», «Жанггоҳ», «Қоратош», «Ўрда», «Чақар», «Хадра», «Ўқчи», «Олмазор» маҳаллаларида, «Tashkent City» халқаро бизнес марказида, Чорсу мавзесида, марказий «Пахтакор» стадионида, МТРК биносида, Ўзбекистон давлат консерваториясида, «Lukoyl Operating Company» биносида, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ биносида, Қозоғистон элчихонасида, Ўзбекистон Миллий матбуот марказида, Дин ишлари бўйича қўмитада, Тошкент шаҳар Департаментида, Шайхонтоҳур тумани ҳокимлигида, ДХХ Чегара қўшинларида, Олий суд биносида, Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасида, Ўзбекистон давлат циркида.

 

3. Чилонзор тумани бўйича: Тошкент шаҳар ҳокимлигида, Божхона қўмитасида, Тошкент давлат иқтисодиёт университетида, шаҳар ободонлаштириш бошқармасида, Бизнес марказда.

 

7 октябрь соат 09:00 дан 8 октябрь соат 15:00 гача

 

1. Мирзо Улуғбек тумани бўйича: «Янги Ўзбекистон» боғида, 70-сонли оилавий поликлиникада, 344-сонли мактабда, 70-сонли болалар боғчасида, Тўқайтепа жоме масжидида, «CAU» университетида, «TEAM University»да, 69-сонли болалар боғчасида, 343-сонли умумтаълим мактабида, Меҳнат муҳофазаси институтида, Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академиясида, Ҳ. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказининг Тошкент вилояти ҳудудий бўлимида, «Tanho Holding» заводида, «Темурийлар», «Сарбон», «Гулзоробод», «Кўҳна мевазор», «Чингелди», «Ижодкор», «Алишеробод», «Геологлар» маҳаллаларида.

 

2. Яшнобод тумани бўйича: «Жарбоши», «Ҳилол», «Арғин», «Тошисти», «Моҳирлар», «Товкентепа», «Боғбон», «Қалқон», «Олмос», «Уйсозлар», «Ўрта масжид», «Катта Қўйлиқ», «Қўйлиқобод», «Ёш авлод», «Мумтоз», «Янгиқўрғон», «Уччинор» маҳаллаларида, Оҳанрабод мавзесида, нон ишлаб чиқариш корхонасида, Уйсозлар кўчасидаги ҳарбий қисмда, «Янгиобод» ва «Гумбаз» бозорларида, «Олимпия» шаҳарчасида.

 

3. Бектемир тумани бўйича: «Миришкор», «Роҳат», «Зилола», «Иқбол», «Чашма», «Мажнунтол», «Ийк ота», «Гулбоғ», «Абай», «Ҳусайн Бойқаро», «Бектемир», «Олтинтопган», «Нурафшон», «Мусаффо», «Соҳил», «Нурли йўл», «Устозлар» маҳаллаларида, «Водник» иссиқлик марказида, туман ҳокимлиги ҳамда прокуратурасида, «Denis» нон цехида, Ички ишлар бошқармаси ўқув биносида, «Profi University»да, спирт ишлаб чиқариш заводида, «Artel» заводида, «Қўйлиқ» деҳқон бозорида, 39-сонли кўп тармоқли шифохонада, 69-сонли оилавий поликлиникада, тез тиббий ёрдам бўлимида, Миллий гвардия ҳарбий қисмида, гольф клубида, туман Фавқулодда вазиятлар бўлимида, жиноят ишлари бўйича суд биносида.

 

4. Сергели тумани бўйича: «Қурувчилар» мавзесида, «Pepsi» заводида, Сергели-2, 5, 5А, 6, 6А, 7, 7А, 8, 8А мавзелерда, «Кўҳна Қумариқ», «Номданак», «Қорасув», «Дарёбўйи», «Эски Жалоир», «Қипчоқ», «Ўзгариш», «Ҳабибий», «Меҳригиё», «Зийнат», «Эзгулик», «Мададкор», «Иттифоқ», «Нилуфар», «Янги Бунёдобод», «Асробод», «Нўғайқўрғон», «Қубайтепа», «Белариқ», «Сўғдиёна», «Қумариқ», «Қўшқўрғон», «Софдил», «Садоқат», «Хонтепа», «Хонобод», «Эшонбулоқ», «Хонободтепа», «Фароғатли», «Кенг макон», «Иззатли», «Шукрона», «Маданият ва маърифат», «Бирдамлик», «Халқобод», «Маданият», «Султонобод» маҳаллаларида, 8-сонли иссиқлик қозонхонасида, «Саноатэнерго» қозонхонасида, «GM» заводида, Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида.

 

5. Миробод тумани бўйича: «Файзиобод», «Оқ уй», «Баёт», «Қўйлиқ ота», «Зиё нур», «Юксалиш», «Чинор», «Билимдон», «Толариқ», «Янги Қўйлиқ», «Парвона», «Баратохўжа» маҳаллаларида, 6-сонли иссиқлик қозонхонасида.

 

6. Янгиҳаёт тумани бўйича: «Ташаббус», «Янги Умид», «Янгиҳаёт», «Ориёт», «Марҳамат», «Гулшанобод», «Янги турмуш», «Янги Дархон», «Навқирон», «Машъал», «Зарбдор», «Дўстлик», «Чароғон», «Ҳумо», «Олчазор», «Хушнуд», «Чорбоғ», «Ёрқин ҳаёт» маҳаллаларида.

 

12 октябрь соат 09:00 дан 13 октябрь соат 12:00 гача

 

Юнусобод тумани бўйича: «Жомий», «Регистон» маҳаллаларида, Нақшбандий ва Ифтихор кўчаларида, Боғиравон кўчаси, 55-уйда.

 

14 октябрь соат 09:00 дан 15 октябрь соат 15:00 гача

 

1. Олмазор тумани бўйича: «Тараққиёт», «Қорасарой», «Намуна», «Гуручариқ», «Ҳазрати Имом», «Чимбой», «Ғани Азамов», «Орзу», «Зиё», «Университет», «Зиёкор», «Мирзо Ғолиб», «Чиғатой», «Оқтепа», «Шифокорлар», «Аллон», «Чиғатой дарвоза» маҳаллаларида, «Olmazor City» кўп қаватли уйларида, 2-сонли шаҳар туғруқ мажмуасида, Олмазор суди биносида, «Akfa Medline» клиникасида, Урология шифохонасида, Кўксарой шифохонасида, талабалар шаҳарчаси ва ётоқхоналарида, Ҳазрати Имом масжидида, Бароқхон мадрасасида, 1-сонли шаҳар сил касалликлари клиник шифохонасида.

 

2. Шайхонтоҳур тумани бўйича: «Ўзбекистон», «Белтепа», «Зафаробод», «Ҳувайдо», «Ипакчи», «Кўкча», «Шофайз», «Бўстон» маҳаллаларида, 2-тор Ипакчи, 1-тор Нуробод, Зафаробод ва Ипакчи 1–5, Фаробий, Улуғбек 1–6 тор кўчаларида, Қизилғунча ва Нурфайз кўчаларида.

 

3. Учтепа тумани бўйича: «Дегрез», «Боғи чинор», «Бегобод», «Қориёғди», «Хондамир», «Нишабариқ», «Шарқ юлдузи», «Шофайз боғи», «Пахтакор», «Кўкча», «Оқтепа», «Журжоний», «Абдулла Қодирий», «Бешқайрағоч», «Ҳайратий», «Давлатобод» маҳаллаларида.

 

19 октябрь соат 09:00 дан 20 октябрь соат 15:00 гача

 

Юнусобод тумани бўйича: Соҳибкор 1–5-тор кўчаларида, Оқтепа 1–5-тор кўчаларида, Ўқитувчилар 1–3-тор кўчаларида, Чинобод ва Чинобод 1–8-тор кўчаларида, Янгишаҳар 6–9-тор кўчаларида, Отчопар ва Обираваон кўчаларида, «Манзара» ТЖМда, «High Town City» турар жой мажмуасида (чакана савдо ва кўнгилочар мажмуаси билан), «Ҳаёт» клиникасида.

 

21 октябрь соат 09:00 дан 22 октябрь соат 14:00 гача

 

Чилонзор тумани бўйича: «1-Чарҳ Камолон», «2-Чарҳ Камолон», «3-Чарҳ Камолон», «Новза», «2-Катта Чилонзор», «3-Катта Чилонзор», «Чилонзор», «Дилобод», «Халқлар дўстлиги», «Бешчинор», «Диёр», «Қозирабод», «Наққошлик», «Катта Дўмбиробод», «Дўмбиробод», «Гавҳар», «Нафосат», «Оқтепа», «Яккабоғ» маҳаллаларида, 182, 178, 173, 162, 128 ва 168-сонли мактабларда, 336, 364, 291, 267, 89, 256, 230, 36, 24, 178 ва 182-сонли болалар боғчаларида, 1-Республика тиббиёт коллежида, Тошкент шаҳар юқумли касалликлар шифохонасида, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида, шаҳар прокуратурасида, 22-сонли Меҳрибонлик уйида, академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида.

custom img

Тошкентда чанг-тўзон хавфи: Махсус комиссия огоҳлантирди

Тошкентда ёмғир олдидан шамол кучайиши сабаб қисқа муддатли чанг-тўзон кузатилиши мумкин.

custom img

Жуда кўп миқдордаги фирибгарлик: гумонланувчи Грузияда қўлга олинди

Интерпол Миллий марказий бюролари ходимлари иштирокида фуқаро Ўзбекистонга олиб келинган.

custom img

«Карвон» бозори ёнмоқда: қутқарувчилар воқеа жойида

Ҳозирда ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.

custom img

Афғонистондан келган юк машинаси текширилди: 52,5 кг наркотик топилди

«Айритом» чегара божхона постига кириб келган юк машина тиркамасининг полига яширилган ўрамлардан 42,3 килограмм гашиш ва 10,2 килограмм опий топилган.

custom img

Қашқадарёда 4 ёшли қизнинг ўлими: оиладаги бошқа бола васийга топширилди

Аввалроқ 4 ёшли қизча ўгай онасининг калтаклаши оқибатида вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

custom img

Киев ва Москва зарбалар алмашди: 5 киши ҳалок бўлди

Ҳужумлар чоғида Одесса вилоятида Либерия байроғи остида сузаётган кема ва Киевдаги Шимолий кўприк ҳам нишонга олинган. Украина Россия босиб олган ҳудудларга зарба берган.

custom img

Маҳкумларни ватанига ўтказиш: Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги битим ратификация қилинади

Битимга кўра, озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаётган маҳкумлар жазонинг қолган қисмини фуқароси бўлган давлатда ўташи учун ўтказилиши мумкин.

custom img

Ўгай қизини ўлдирди: Қашқадарёда 4 ёшли қиз ўгай онаси уриши оқибатида вафот этди

Бош қисмидан жиддий жароҳат олган қизалоқнинг соғлиғи кескин ёмонлашган ва у шу куни ҳаётдан кўз юмган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"