Ўзбекистон

Фарғонадаги “Ёшлар кўли” сақлаб қолинди

У ҳоким буйруғи билан фирмага бериб юборилгани айтилганди.

Фарғонадаги “Ёшлар кўли” сақлаб қолинди

 

Фарғона шаҳри марказидаги 2 гектарлик кўл ҳоким Хайрулло Бозоровнинг қарори билан 24 кунлик фирмага бериб юборилгани кенг жамоатчилик муҳокамаларига сабаб бўлди.

 

Расмий хабарга кўра, Фарғона вилояти ҳокимининг 2024 йил 29 январдаги тегишли қарорига асосан Фарғона шаҳар “Ойбек” МФЙ ҳудудида жойлашган собиқ “Ёшлар кўли” бино-иншоотлари “Unays building” МЧЖга инвестициявий ва ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш учун фойдаланиш ҳуқуқи билан берилган, яъни сотилмаган.

 

Мазкур масалага аниқлик киритиш бўйича ўрганишларда ушбу объект Спорт вазирлиги томонидан самарали фойдаланиш учун Фарғона шаҳар ҳокимлиги балансига вилоят ҳокимининг 2022 йил 30 декабрдаги қарорига асосан ўтказиб берилганлиги, бироқ ҳокимлик томонидан объектга нисбатан кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилмаганлиги аниқланган.

 

Айтилишича, ушбу ҳолатда, “Давлат мулкини бошқариш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланган тартиб талаблари бажарилмаган.

 

Қонун талабларига кўра, давлат кўчмас мулк объектларини, идоравий мансублигидан қатъи назар, оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бир давлат муассасаси ёки давлат унитар корхонасидан бошқа давлат муассасаси ёки давлат унитар корхонасига ўтказиш тўғрисида қарор Давактив агентлиги томонидан тегишли давлат органлари билан келишувга кўра қабул қилиниши белгиланган.

 

Шунга кўра, амалдаги қонунчилик билан белгиланган тартиблар бузилганлиги муносабати билан Давактив агентлиги томонидан Спорт вазирлигига объектни Спорт мактаби балансига қайтариб олиш, ҳокимни “Unays building” МЧЖга фойдаланишга бериш тўғрисидаги қарорни бекор қилиш бўйича жорий йил 6 март куни тегишли кўрсатмалар юборилган. 

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

Фарғонадаги “Ёшлар кўли” сақлаб қолинди | Zamon.uz