Медиа

Оксана Чусовитина тўққизинчи Олимпиадага йўлланма оладими?

Спортчи 2016- йилда Олимпиада ўйинларида иштирок этган энг ёши катта гимнастикачи сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган.

Оксана Чусовитина тўққизинчи Олимпиадага йўлланма оладими?



Ўзбекистонлик гимнастикачи Оксана Чусовитина 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларига йўлланма олиш имкониятини деярли йўқотди.

 

Яқинда Бокуда бўлиб ўтган Жаҳон Кубоги босқичида Чусовитина таяниб сакраш бўйича саралаш мусобақасида атиги 23-ўринни эгаллади. Оқибатда, гимнастикачи Париждаги ўйинлар учун йўлланма қўлга киритиш имкониятидан деярли маҳрум бўлди.

 

Чусовитина 24-26 май кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган спорт гимнастикаси бўйича Осиё чемпионатида Париж-2024 йўлланмаси учун яна бир бор курашиши мумкин. Бунинг учун у кўпкураш мусобақасида биринчи ўринни эгаллаши керак бўлади. Аммо Чусовитина сўнгги йилларда кўпкураш баҳсларида деярли иштирок этмаган.

 

Оксана Чусовитина - бадиий гимнастиканинг ноёб вакили. СССР,Германия ва Ўзбекистон терма жамоалари таркибида саккизта ёзги Олимпия ўйинларида (1992, 1996, 2000, 2004, 2008, 2012, 2016, 2020) қатнашган.

 

1992 йилда Барселонада у Бирлашган жамоа таркибида жамоавий мусобақада олтин медални қўлга киритди. 2008 йил Пекин Олимпиадасида Германия терма жамоаси таркибида таяниб сакрашда кумуш медалга эга бўлди.

 

Токио-2020 Олимпиадасида Чусовитина финал мусобақасига чиқолмади. Шундан сўнг, фаолиятини якунламоқчи эди. Бироқ, фикридан қайтб, тўққизинчи олимпиада учун курашишга қарор қилди.

Германия матбуот эркинлиги бўйича топ-10дан чиқди

Германия матбуот эркинлиги бўйича топ-10дан чиқди

Журналистларга қилинган таҳдидлар бунга сабаб бўлган.

Чирчиқдаги дорихонада босқинчилик содир этилди

Чирчиқдаги дорихонада босқинчилик содир этилди

Бир шахс сотувчига пичоқ билан таҳдид қилган.

Республика бўйлаб 16 та автовокзал ва автостанциялар қурилади

Республика бўйлаб 16 та автовокзал ва автостанциялар қурилади

Жамоат транспортининг 50 та янги йўналишлар тармоғи ташкил этилади.

Покистон бош вазири Ўзбекистонга келади

Покистон бош вазири Ўзбекистонга келади

Шаҳбоз Шариф муҳим савдо шартномаларини имзолаши айтилмоқда.

Тошкент метросига 3 та янги поезд олиб келинди

Тошкент метросига 3 та янги поезд олиб келинди

Поезд синовдан ўтказилгандан сўнг йўловчиларга хизмат қилиш учун чиқарилади.

Юлдуз Усмонова фаластинлик болалар ва аёлларга 4 та уй совға қилди

Юлдуз Усмонова фаластинлик болалар ва аёлларга 4 та уй совға қилди

Яқинда Ўзбекистонга 100 нафар фаластинлик болалар ва аёлларни эвакуация қилинганди

Бир йилда Ўзбекистон паспорти жаҳон рейтингида икки поғонага кўтарилди

Бир йилда Ўзбекистон паспорти жаҳон рейтингида икки поғонага кўтарилди

Дунё бўйича глобал Паспорт индекси эълон қилинди.

Олтин захираси бўйича дунёда қайси давлат етакчи?

Олтин захираси бўйича дунёда қайси давлат етакчи?

Ўзбекистон рейтингда 16-ўринда қайд этилди.