Ўзбекистон

“Омборчи” ва “кимёгар” қўлга тушди: Бухорода нарколаборатория фош этилди

Икки фуқаро нарколаборатория ташкил қилиб, синтетик гиёҳвандлик воситаларини тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланган.

“Омборчи” ва “кимёгар” қўлга тушди: Бухорода нарколаборатория фош этилди



Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Божхона қўмитаси билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирда Бухоро шаҳрида фаолият юритган нарколабораторияни фош этди.


Аниқланишича, Жондор туманида яшовчи 27 ва 29 ёшли икки фуқаро вилоят марказидаги кўп қаватли уйлардан биридаги хонадонда нарколаборатория ташкил қилган. Улар интернет орқали фаолият юритувчи наркодўконда «омборчи» ва «кимёгар» вазифаларида ишлаб, синтетик гиёҳвандлик воситаларини тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланган.


Хонадонни кўздан кечириш давомида умумий оғирлиги 6 кг 650 грамм бўлган «спайс» синтетик наркотик моддаси, SIM-карталар, респираторлар, қўлқоплар, зип-пакетлар, электрон тарози ҳамда кўп миқдордаги тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.


Тезкор тадбир давом эттирилиб, Когон туманидаги яширин жойларга кичик бўлакларда беркитилган яна 4 кг 200 грамм «спайс» моддаси ҳам процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.


Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 273 ва 276¹-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчиларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Олтин қалам” Парижга етиб борди: франциялик журналистга мукофот топширилди

“Олтин қалам” Парижга етиб борди: франциялик журналистга мукофот топширилди

“Georama” нашриёти асосчиси ва “Euronews” мухбири Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг фахрий аъзолари бўлди.

Туғилган кундан қолган овқат фожиаси: Хоразмда она ва уч фарзанди вафот этди

Туғилган кундан қолган овқат фожиаси: Хоразмда она ва уч фарзанди вафот этди

Уларда туғилган кун маросимидан қолган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилганидан сўнг заҳарланиш аломатлари кузатилган.

2018 йилда рекорд, кейинги йилларда пасайиш: никоҳлар статистикаси

2018 йилда рекорд, кейинги йилларда пасайиш: никоҳлар статистикаси

Ўзбекистонда никоҳлар сони кетма-кет тўрт йилдан бери камаймоқда.

Польшага ишга юбориш учун 10,4 минг доллар: МЧЖ раҳбари ушланди

Польшага ишга юбориш учун 10,4 минг доллар: МЧЖ раҳбари ушланди

У тўрт нафар фуқарони Польшага мавсумий ишга юбориш эвазига пул талаб қилган.

Дунё паспортлари рейтинги янгиланди: Ўзбекистон нечанчи ўринда?

Дунё паспортлари рейтинги янгиланди: Ўзбекистон нечанчи ўринда?

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 9 поғонага пасайди.

Президент Чим маҳалласидаги ўзгаришлар билан танишди

Президент Чим маҳалласидаги ўзгаришлар билан танишди

Шавкат Мирзиёев Қамаши туманидаги Чим маҳалласига ташриф буюрди. Ҳудудда инфратузилмани янгилашга 55 миллиард сўм йўналтирилган.

Эркинжон Турдимовга яна бир ваколат берилди: вазирликка ходимларни суҳбат асосида ишга олиши мумкин

Эркинжон Турдимовга яна бир ваколат берилди: вазирликка ходимларни суҳбат асосида ишга олиши мумкин

Президент қарори билан Таълим ва илм-фан вазирлигида янги фаолият ва тузилмалар ташкил этилади.

Президент Шавкат Мирзиёев тил байрами билан Ўзбекистон халқини табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев тил байрами билан Ўзбекистон халқини табриклади

Шавкат Мирзиёев ўзбек тилини ривожлантириш бўйича устувор вазифаларни белгилаб берди.