Ўзбекистон

Қон томирлари ичини кўриш имконини берувчи сенсор яратилди

У қўл соатидек кичик ўлчамга эга.

Қон томирлари ичини кўриш имконини берувчи сенсор яратилди

 

Хитойлик олимлар қон оқимини кўриш учун фотоакустик қурилмани ихтиро қилишди. У қўл соатидек кичик ўлчамга эга.

 

Барча ёрдамчи ускуналар, шу жумладан, қувват манбаи ва лазер оғирлиги 7 килограммдан ошмайдиган рюкзакка жойлаштирилган.

 

Тадқиқотчилар гажетнинг ишлаш принципи ҳақида маълумот беришди. Ёруғлик энергияси иссиқликка айланади. Натижада тана ҳарорати ўзгара бошлайди. Термоэластик кенгайиш туфайли аниқланиши мумкин бўлган товуш тўлқинлари чиқа бошлайди. Ультратовушдан фарқли равишда фотоакустика анатомик тасвирлардан кўра аниқ, юқори аниқликдаги функционал ва тизимли тасвирлар ҳосил бўлади.

 

Ушбу техникадан фойдаланиб, тўқималарни 30 миллиметр чуқурликкача сканерлаш мумкин. Бу қон томирларининг ҳолатини ва қондаги кислород билан тўйинганлик даражасини баҳолаш учун муҳимдир. Тадқиқот муаллифи Лей Сининг таъкидлашича, бу тиббиётда амалий фойдаланиш учун мос бўлган дунёдаги биринчи фотоакустик қурилма. Юрак уриши тезлиги, қон босими ва қоннинг кислород билан таъминланиши даражасини таҳлил қилиш орқали одамнинг юраги қанчалик яхши ишлаётганини аниқлаш мумкин.

 

Қурилма аллақачон турли шароитларда бир нечта кўнгиллиларда синовдан ўтказилди. Синов тизимнинг умумий фойдаланиш учун қулайлигини ва юқори даражада барқарорлигини тасдиқлади. Келажакда қурилмани яхшилаш ва унинг ўлчамларини кичрайтириш мумкин. Ақлли соатлар корпусига барча керакли компонентларни жойлаштириш орқали рюкзакдан воз кечиш мумкинлигига олимларнинг ишончи комил. Қурилмадан нафақат қон томирларининг ҳолатини баҳолаш, балки саратон ва юрак-қон томир тизими касалликларини дастлабки босқичларда аниқлаш учун ҳам фойдаланиш мумкин.

custom img

Тошкентдаги Ислом Каримов ёдгорлик мажмуаси атрофи аҳоли учун очилмоқда

Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига туташ 37 гектар ҳудудни комплекс ривожлантириш ишлари бошланди.

custom img

Янги ўқув йилига тайёргарлик: "Президент совғалари" 25 августгача мактабларга етказилади

“Президент совғаси” таркибига 12 турдаги ўқув қуроллари ҳамда Мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан давлат рамзлари тасвирланган брелок киритилган.

custom img

Сирдарёда фарзандини кийим илгич билан урган она 3 суткага қамалди

Аёл фарзанди мактабдаги тўгаракка бормасдан кўчада ўйнаб юрганидан жаҳли чиққан.

custom img

Энди экологик экспертиза бошқача ишлайди: Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сон қарори нималарни ўзгартирди?

Янги тартиб лойиҳаларни экологик хавфига қараб баҳолаш, бюрократияни қисқартириш ва хизматлар шаффофлигини оширишни назарда тутади.

custom img

Самарқандда "Нурбулоқ" санаторий-курорт шаҳри ташкил этилиши режалаштирилмоқда

Тиббий ҳамда соғломлаштириш туризмини ривожлантириш мақсадида Президент қарори лойиҳаси тайёрланди.

custom img

Ўзбекистонда 2028 йилгача гўшт ва сут ишлаб чиқариш сезиларли оширилади

Янги лойиҳалар ҳисобига қўшимча 190 минг тонна гўшт ишлаб чиқариш ва замонавий "Smart Fermer" тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда.

custom img

Саида Раметова оғир жудоликка учради

Ўзбекистон халқ артистининг онаси Заҳрохон Солиева 90 ёшида вафот этди.

custom img

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси фуқароларни эҳтиёткор бўлишга чақирди

Дипломатик ваколатхона маълумотига кўра, Истанбулнинг гавжум сайёҳлик масканларида паспорт, пул ва қўл сумкаларини ўғирлаш ҳолатлари кўпайган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"