Жаҳон

Россиядаги теракт бўйича гумонланувчилар суд залида — фото

Улардан бирининг кўзи юмуқ, яна бирининг қулоғи кесилган, бошқаларининг юз ва кўзлари кўкарган.

Россиядаги теракт бўйича гумонланувчилар суд залида — фото

24 март куни Москванинг Басман судида терговнинг "Крокус Сити Ҳолл"даги концерт залида 22 март куни содир этилган теракт иши бўйича тўрт фигурантни қамоққа олиш бўйича сўрови кўриб чиқилди. ФХХ гумонланувчилар 23 март куни Брянск областида ушланганини маълум қилган: улар машинада Россия-Украина чегараси томон ҳаракатлангани айтилган. Шундан кейин z-каналларда тўрт гумондордан икки нафари Ражабализода Саидакрами Муродали ва Шамсиддин Фаридуни сўроқ вақтида қийноққа солингани акс этган фото ва видеолар тарқалди. Пропагандачи Маргарита Симонян "гуруҳ раҳбари" деб атаган Далержон Мирзоев ҳамда Ражабализода Саидакрами Муродали аввалроқ тергов изоляторига юборилганди. Қуйида суд залидан асосий кадрлар келтирилади.

 

Далержон Мирзоев Басман судида мажлис залига олиб кирилмоқда. 32 ёшли Далержон Мирзоев — Тожикистон фуқароси, тўрт нафар вояга етмаган фарзанди бор. Тергов маълумотига кўра, унинг Новосибирскдаги вақтинча туриш муддати ўтиб кетганди. У айбига тўлиқ иқрор бўлган.

 

Ражабализода Саидакрами Муродали залга олиб кирилмоқда. Кучишлатар тузилмалар ходимлари айнан унинг қулоғини кесиб, оғзига солиб қўйишганди.

 

Ражабализода Саидакрами Муродали.

 

Теракт содир этишда айбланаётганларнинг учинчиси — Шамсидин Фаридуни. Z-каналлар уни ток билан қийнашаётгани акс этган фотони намойиш этган.

 

Тўртинчи айбланувчи — Муҳаммадсобир Файзовни суд залига кресло-замбилда олиб келишган. У атрофдаги воқеаларга ҳеч қандай реакция кўрсатмаган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.